Масъулиятни унутмайлик
Оила инсоннинг дунёвий саодатини таьминловчи қўрғондир. Жамиятнинг равнақ топиши кўп ҳолларда оилаларнинг қай даражада қобиллигига боғлиқдир. Агар оилалардаги муҳит ҳалол пок бўлса тинч бўлса жамият мустаҳкам турмуш фаровон бўлади. Оилада эркак кишини масулиятини алоҳида қайд этиш керак. Оллоҳ таоло эркак кишини жисмоний ва руҳий жиҳатлари билан оила раҳбари бўлишига мос қилиб яратиб қўйган. Оила қуриш, унинг тинчлигини сақлаш, оилада керак бўладиган сарф харажатларнинг барчаси эркакнинг зиммасидадир. Оллоҳ таоло оятда марҳамат қиладики: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчидирлар. Сабаб – Оллоҳ уларни айримлар (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баьзи хусусиятларда ортиқ қилгани) ва (эркаклар ўз оиласига) ўз молу мулкларидан сарф қилиб туришларидир. (Нисо 34-оят).
Эркак кишининг энг катта бурчи ўз қарамоғидагиларнинг ўзгаларга қарам бўлиб қолишига йўл қуймаслигидир. Дарҳақиқат,эркакларнинг зиммасига аҳли аёл нафақаси фарздир. Расулуллоҳ с.а.в ҳадисларининг бирида “Киши қарамоғидагиларни нафақасиз ташлаб қўйиши унинг қаттиқ гуноҳкорлигига кифоя қилади.” деб марҳамат қилдилар. Минг афсуслар бўлсинки мҳозирги кунда баьзибир оила бошлиқлари айни масалада ўз вазифаларини унутиб қўймоқдалар. Ҳатто баъзилари ориятсизлик билан ўз жуфти ҳалолларини аёллар шаънига мос келмайдиган йўллар билан пул топиб келиш учун кўчага чиқариб ҳатто мардикорчилик қилишга мажбур қилаётганлари ҳам сезилмоқда. Бундай ҳолларни пайдо бўлиши ачинарли ҳолдир.Қарамоғидаги фарзандлар тарбиясиз бўлиб улғайиши жиноят йўлларига кириб ҳатто ўз юртига хиёнат қилиши бу аввало оталарни бўйнидаги масъулиятни ҳис этмаганликларини далолатидир.
Олимларимиздан бирлари фарзанд тарбияси ҳақида айтган эканлар :
Гўдакликдан ёмон феълга ўрганса,
юз меҳнатла уни кам қилиб бўлмас.
Яхши юлга солай дебон уринма,
Ўсиб қотган шохни хам қилиб бўлмас.
Шунинг учун фарзандларни ёшликларидан тарбиясини чиройли қилайлик.Оллоҳ таоло юртимизни обод қилиб оилалримизни мустаҳкам ва азиз фарзандларимизни ота-онасига раҳмат келтирадиган элу-юртига манфаатли инсонлар бўлишини насиб айласин!
Ромитан тумани “Маҳаллаи Боло ”
жомеь масжиди имом хатиби
Ғайрат Нажмиддинов
«орқага