Олимлар – пайғамбарларнинг меросхўрларидир
30 сентябр 2016 й.
2711 марта ўқилди.

 Олимлар  – пайғамбарларнинг меросхўрларидир     

   Бу дунёда яшайдиган барча инсоннинг устози, муаллими, тарбиячиси бор. Инсон жамиятда ўз ўрнига, юқори мавқеъга эга бўлишига шу устозлар биринчи ғиштни қўядилар.
   Бир подшо боласини тарбиялаш учун муаллим олди. Бола камолга етганда устози уни сабабсиз урди. Бола устозининг бу зулмини қалбига сақлаб қўйди. Отаси вафот этиб, ўзи тахтга ўтирдида биринчи бўлиб қасд олиш учун устозини чақиртирди ва:
-         Фалон вақтда, мени сабабсиз уриб, зулм қилганинингизни эслайсизми? Жонимни оғритишингизни сабаби нима эди?  Устоз жавоб берди:
-         Эй ўғлим! Ҳукмдор! Ўшанда сени камолга етганингни кўриб, тахтга муносиб эканингни сезиб, зулм алами қандай эканини таълимини сенга бергандим. Токи, тахтга ўтирганингда ҳеч кимга ноҳақ зулм қилмагин.
    Бу жавобни эшитган ҳукмдор муаллимига : “ Аллоҳ таоло сизга яхшилик ва илмизга барака берсин”- деди. Миннатдорчилик билдириб устозига бир қанча совға- саломлар бериб уйига кузатиб қўйди.
     Демак, устозларимиз инсонларга зулм қилмайдиган, жамиятнинг мулкига хиёнат қилмайдиган,  халқнинг ҳаққига риоя қиладиган фарзандларни тарбия қилиб юртни корига ярайдиган, келажагимиз бўлган ёшларни вояга етишларида хизматлари жуда улкан ва таҳсинга сазовордир.
    Бугун баъзи ота –оналарнинг “нима ҳаққи бор ўқитувчини мени боламни урушиш ва уришликка, танбеҳ бериб бақириб гапиришига”деган норозиликларини ёки ўқиш жойига бориб ўқитувчиси билан урушиб, жан-жал қилишларини эшитиб, гувоҳ бўлиб қоламиз. Шу ҳолатда ота-она ўзига савол бермайдики айб кимда? Нима учун синфдаги 25 та ўқувчиларнинг орасидан мени боламга таъзир берибди? Мумкин боламиз ўқитувчини топшириғини бажармасдан келгандир, тартибсизлик қилиб жаҳлини чиқаргандир, ўқитувчисига қўполлик қилгандир. Ўзи боламизни мактабга қўйишдан мақсад нима? Шунчаки бориб ўқиш-ёзишни билса бўлдими? Йўқ. Бу масканда фақат таълим берилмайди. Бу жойда таълимга билан ҳам нафас бўлган тарбия, одоб-ахлоқ ҳам берилади. Тойинки болаларимиз каттаю-кичик, қўни-қўшни, қавму-қариндош, ота-онани ҳурмат қилишни ўргансин, уларга меҳрди – муҳаббатли бўлсин. Бугун шу нотўғри тушунча сабаб болаларимизга етти маҳалла у ёқда турсин ота-онанинг ўзи баъзида боласига ота-оналик қилолмаяпди. Таълимни тарбиядан ажратиб бўлмайди. Халқимиз “ Бола азиз одоби ундан азиз” деб бежизга айтмаган.
   Президентимиз “ Юксак маънавият – енгилмас куч ” асарларида таълим ва тарбияга  қуйидагича баҳо берганлар: “ Маънавиятимизни шаклланишига бевосита таъсир қиладиган муҳим ҳаётий омил – бу таълим ва тарбия тизими ҳисобланади. Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди – бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси”-деб. Илм ( таълим) бошқа одоб ( тарбия) бошқа. Тарбия илмнинг меваси бўлади. Одоби бўлмаган инсонга аслида илм ҳам фойда бермайди. Бунинг учун боламиз ҳам биз ота-оналар ҳам устозлардан хафа бўлишимиз эмас ваҳоланки, улардан хурсанд бўлиб, устозлар билан ҳамжиҳатликда фарзандларимизга таълим билан баробар тарбия ҳам беришимиз керак.
    Ўтган аждодларимиз болаларини устознинг тарбиясига этиб берганларида “ Бу боламизни эти сиздан суяги биздан” деб топшириб келишган. Ҳеч вақт муаллимлар боламизни ёмон бўлсин деган мақсадда таъзир беришмайди.
     Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Исро кечаси менга Аллоҳ таоло айтди: “Эй Муҳаммад! Уч тоифа кишиларни улуғлашни умматингга буюргин. Улар отасини, олимни ва Қуръон каримни ёд олган кишиларни эъзозласинлар. Шу уч тоифа кишиларга ғазаб қилишдан ва уларни хор қилишдан сақлашни ҳам айтгин. Агар улар бу тоифа кишиларни хорласалар менинг ғазабим уларга шиддатли бўлади”-деб.
     Бир куни олимдан устоз ва отанинг даражаси ҳақида сўрадилар. Олим киши: “ Отам мени  кўкдан ерга олиб тушиб, дунёга келишимга сабаб бўлган, устозим эса, менга таълим бериб, илм ўргатиб кўкка кўтарган зотдир”, деб жавоб берган экан.
    Мана шундай устоз ва муаллимларни машаққатли меҳнатларини қадрлаб, қилаётган хизматларини инобатга олиб, юртимизда ҳар йили 1 октябрь куни “Устозлар ва мураббийлар куни” деб белгиланиб қўйилди. Бу кунни халқимиз байрам қилиб, устозларга кўпроқ хурмат-иззат кўрсатадилар, қалбларига хурсандчилик бахш этишга ва ўқитувчиларига турли-туман ҳадялар беришга ҳаракат қиладилар.
     Аллоҳ таоло қуръони каримда олимларнинг, устозларнинг мақоми, даражаси нақадар улуғлиги ҳақида марҳамат қилиб айтадики:
... يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ
яъни: “... Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон)амалларингиздан хабардордир”. (Мужодала сураси, 11-оят).
 
    Ҳакимларимиз бу оятдан илҳом олиб айтадилар: “ Илм бу дунёнинг иззати, охиратнинг эса шарафидир”-деб.
     Бунинг мисоли ҳаётимизда жуда бисёр. Ўтган улуғ аждодларимизнинг иймон ва илм соҳиби эканликларидан номлари, вафотларига бир неча асрлар ўтган бўлса ҳали тилларимизда янграйди, ҳақларига қуръон тиловат қилинади, китобларидан фойдаланиб қайта-қайта нашр қилинади, уларнинг қилган ишлари бизнинг кейинги ишларимизга асос бўлиб хизмат қилади. 
  Ёки биринчи президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуслари билан дунё ривожига ҳисса қўшган буюк бобокалонларимизнинг туғилган кунлари байрам қилиниб юбилейларини ўтказилиниши, мақбаралари обод қилиниб эртадан кечгача бутун дунёдан зиёратчиларнинг кети узилмай оқиб келиши Аллоҳ таолонинг олиму-мударрисларни даражасини бу дунёда кўтариб қўйганининг исботи десак бўлади.
      Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам инсониятни залолат зулмати, ёмонлик,  ноҳақлик, адолатсизлик, ёвузликдан ҳидоят нури, эзгулик, меҳр-оқибат, яхшилик томон чорлаган муаллим эдилар. Ва устозларга берилган мартабани улуғлигини баён қилиб айтдилар: “Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, ҳатто ковагидаги чумоли ва хаттоки балиқгача одамларга яхшиликни таълим берувчига саловот айтадилар”.
    Устозларнинг олдида шогирдларнинг бир нечта  қуйидаги одоблари мавжуд:
-         Аввало шогирдликка устоздан изн сўраш, рози бўлса илм олиш,  итоатда бўлиш.
-         Устозга ҳурмат назари билан, очиқ чеҳрада қараб уни иззат-икром қилиш.
 
-         Устоз келганда ўрнидан туриб кутиб олиш.
 
-         Устоздан олдин юрмаслик, ўтирмаслик.
 
-         Устоз ҳузурида рухсатисиз гапирмаслик, жим туришлик.
 
-         Ноўрин, малол келадиган вақтда савол бермаслик.
 
-         Саволни одоб билан беришлик ва жавобига ҳужжатни қаттиқ талаб қилмаслик.
 
-         Устоз билан беҳуда талашиб-тортишмаслиги лозим.
 
-         Илм олишдан мақсади холис бўлиши.
 
-         Динига, дунёсига, охиратига, ватани ва халқига фойдали илмни талаб қилиш.
 
-        Фойдасиз, зарарли илмлардан узоқ бўлиши лозим.
 
-         Илм олиш жараёнида керак бўладиган китоб, дафтар, қалам кабиларни ҳозир қилиб устознинг топшириқларини тўлиқ бажариш, диққат билан қулоқ солиб халал бермаслик.
 
-         Устозни розилигини топишга эришиш.
 
-         Устозни дуосини олишга ҳаракат қилиш.
 
-         Устозни ғазабидан, жаҳлини чиқаришдан сақланиш.
 
-         Устозга нисбаттан тавозели бўлиши керак.
 
-         Устознинг ҳаққига яхшилик сўраб дуо қилишлиги.
 
-         Устознинг ҳақларини мукаммал тарзда адо қилиши  каби одобларга риоя қилиш лозим.
  Бу одобларга амал қилиш билан устозларга нисбатан ҳурматимизни билдирамиз ва уларни ҳақларини адо қилган бўламиз.
     Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: “Ҳақиқий инсонлар деб кимларни айтамиз?” 
- “Олимларни, - деб жавоб бердилар. Чунки инсон ҳайвонлардан  битта хусусият билан  ажралади ва афзал саналади. У хусусият ақлдир. Ақл эса илм билангина юзага чикади, кўринади”.
   Аллоҳ таоло барчамизнинг ўтган устозларимизни руҳларини шод қилсин. Ҳолу ҳаётда юрган муаллимиларимизни танларини саломат, умрларини узоқ, ризқларини кенг, икки дунёда ҳам мартабаларини улуғ қилиб, Ўзининг розилиги ва дийдорига муяссар қилсин. Кейинги фаолият ва илмий ишларига Аллоҳ таоло баракот берсин. Барча устозларимзга яқинлашиб келаётган “Устозлар ва мураббийлар куни” муборак бўлсин.
                                                                Устозлар
                                 Бисмиллоҳ деб таърифингиз айлай баён устозлар,
                                 Эъзоз топган элга ёйиб илму ирфон устозлар,
                                 Олим зотни шарафлади лафзи қуръон устозлар,
                               Ҳақ расули эҳтиромин этди аён устозлар,
                                Нурга тўлинг, иқбол топинг икки жаҳон устозлар.
                               Тавҳид илмин баён айлаб, нажот йўлин кўрсатган,
                              Сўзлаб  қуръон тафсиридан, Ҳақ каломин ўргатган,
                               Расулулллоҳ ҳадисида тилларини сайратган,
                               Нурингиздан бағра олур аҳли замон устозлар,
                                Нурга тўлинг, иқбол топинг икки жаҳон устозлар.
 
Ғиждувон туман   
« Соктари » жомеъ
масжиди имом хатиби:  
  Жасурбек Латипов.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:00
Куёш: 05:47
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram