Устозлар – пайғамбарлар ворисидир.
01 октябр 2019 й.
1328 марта ўқилди.

 

Устозлар – пайғамбарлар ворисидир.

Муаллимлар дунёда ҳам, охиратда ҳам олий мартаба соҳиби бўлишади. Уларнинг ҳақларига борлиқдаги ҳамма нарса дуо қилиб туради. Абу Амома (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ таоло, фаришталар, осмонлару ер аҳли, инидаги чумоли, ҳатто, денгиздаги балиқ ҳам одамларга яхшиликни таълим берувчига саловот айтишади”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).
Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳи дейдилар: Илм аҳлини улуғлаганлари боисидан фаришталар илм талаб қилиб келган ҳар бир инсонни оёғининг остига ўз қанотларини ёядилар. Ва яна бирор ерда агар илм мажлиси бўлса, улар учишдан тўхтаб, мажлис аҳлига қулоқ соладилар ва толиби илмларнинг бошлари узра қанотларини ёядилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Олимларнинг даражаси илм олмаган мўминларнинг даражасидан 700 даража юқоридир. Ҳар даражанинг ораси 500 йиллик йўлга тенг”.
Ислом динимиз бизларга ўзимизнинг ўқитувчиларимиз ва устозларимизга қандай муносабатда бўлишимиз, илм аҳлининг ҳурматини қандай жойига қўйишимиз кераклигини ўргатади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни Аллоҳ таоло ибодат қилганлар ва моли ва жони билан Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилган бандаларга: “Жаннатга киринглар” дейди. Шунда олиму муаллимлар: “Булар бизнинг илмимиз шарофати билан ибодат этдилар, хизмат қилдилар”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло айтади: “Сизлар Менинг ҳузуримда баъзи фаришталарим кабидирсизлар. Шафоат қилинглар, шафоатингиз қабул қилинади. Олиму муаллимлар шафоатлари қабул бўлгач, жаннатга кирадилар” дедилар.
Бугунги кунга келиб, мусулмон бўлиб ёки мусулмонларнинг фарзанди бўла туриб, ўзимизнинг устозларимиз, муаллимларимизга нисбатан ҳурматимиз, муомаламиз тамоман юз тубан бўлиб, жаҳолатга қараб кетмоқда. Ҳаттоинки, айрим ота-оналар ўзларининг фарзандларининг гапига қулоқ солиб, илм нурини тарқатадиган устозларини, билимсизлик ботқоғидан қутқариб, илмли доно қилиб қўйган муаллимларини кўнгилларини синдирмаслик лозим.
Шуни таъкидлаш керакки, устозларга бўлган меҳр-муҳаббат ҳар биримизнинг қалбимизда ва тилимизда бўлишлиги лозим.

Шофиркон туман “Хожа Ориф ар Ревгарий 
Моҳитобон” жомеъ масжиди имом ноиби Б.Адизов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram