Устоз ва шогирд одоблари.
12 январ 2019 й.
3016 марта ўқилди.
Устоз ва шогирд одоблари.
Аллоҳ таоло оламни бунёд этгандан сўнг, унга сарвар қилиб инсонни Ҳазрати одам атони яратди. Одам ато қовурғасидан Момо хавони яратиб улардан фарзандларини кўпайтирди. 3 нарса борки, одамзотни кўнглига урмайди:
1. Эр учун аёл, аёл учун эрдир. Қуръон каримда эркак ва аёл либосга эхтиёж сезгани каби бир-бирига мухтож экани таькидланади.
2. Ризк-рўзи яшаш омили бўлган нондир. Барча ширинликлар нонни ўрнини боса олмайди.
3. Учинчиси китобдир зеро, Қуръондаги дастлабки оят иқро (ўкинг) буйруғидир. Пайғамбаримиз с.а.в. орқали бутун инсониятни илмга чорлайди. Китобнинг мукаддаслиги Яна шундаки, одам у оркали фикран бойийди, ақлан ўсади, маьнан соғлом бўлади, ахлокий камол топади. Қандай яшаш зарурлигини билади.
Қуръон каримнинг еттидан бир қисми фақат илм мавзусига доир масалалардан иборатдир. Шунинг учун биз илм олишимиз учун бизга устоз керак булади. Маьлумки, бу дунёнинг ривожланишида инсониятнинг таракий этишида устознинг ўрни беқиёс. Доно халкимиз "устоз-отангдек улуғг", уста борида қўлингни тий, устоз борида тилингни. Уста бўлсанг устозингни унутма, Устозингга тик карасанг тўзасан, Ҳурмат килсанг, аста-аста ўзасан деб бежиз айтишмаган. Чунки, инсониятнинг биринчи устози Аллох таолодир. Аллох одамга барча яратилган ва яратилажак нарсаларга тегишли номларни ўргатди сўнгра, уларни фаришталарга бирма-бир кўрсатиб деди: Агар ростгуй бўлсангиз, ана у нарсаларни номларни билан менга айтиб берингиз! (Бакара 31оят)инсонлар орқасида энг буюк устоз Пайғамбаримиз Мухаммад с.а.в.дирлар. Устоз деганда фақат маьлум бир сохада ёки фақат илм сохасида эмас, балки илм фаннинг барча турлари, касб ҳунар сирларини ўргатувчиларни хам тушунишимиз лозим. Илм маьрифат таркатиш савобли амалдир. Борлиқдаги хамма нарса яхшиликни ўргатувчининг хаккига дуо килади. Расулуллох с.а.в. дедилар. "Албатта, Аллоҳ таоло, унинг фаришталари, осмонлару ер ахли, ҳатто ковагидаги чумоли ва балик, одамларга яхшиликни таьлим берувчига салавот айтадилар"(Имом Термизий)
Устознинг шогирд устидаги хаққи бениҳоят катта ва улуғдир. Сабр ва меҳр билан парваришлайди. Дунё ва охиратда улуғлик, манфаат ва нажот келтирадиган йўлга йўллаб қўяди.
Юртимиз таьлим муассасаларида ёшларга турли сохалардан таьлим бераётган устозларни иззат-икром қилиш бурчимиздир. Динимиз таьлимотига кўра, ўзгаларга таьлим берган киши нафақат дунёда иззат-хурматда бўлади, балки вафотидан кейин хам қолдирган манфаатли илми, таьлим берган шогирдларининг хизмати, ёзган асарларидан ўзгаларнинг фойдаланиши туфайли номаи аьмолига савоб тўхтовсиз бориб туради. Шундай экан устоз ва мураббийлар ҳар канча эьзозланса арзийди. Мавлоно Жалолиддин Румий ёзадилар. “Бувад занжир бо занжир пайванд, сари занжир дар Дасти Худованд” яьни, илм занжир каби бир-бирига улангандир, занжирнинг боши эса Аллох таоло хузуридадир. Ана шу нурли занжир меҳру-мухаббатли, эҳтиромли қалбларимизга пайванд бўлиб, икки дунё хаётимизни ёритсин.
Бухоро шахар “Шайх Саъдий” жомеъ мажиди
имом хатиби М.Хазраткулов
«орқага