Устозларга эҳтиром
23 июн 2020 й.
907 марта ўқилди.

 

Устозларга эҳтиром 

Устоз жамиятни олға бошловчи ва унинг эртанги кунини таъминловчи, таъбир жоиз бўлса, бир йўлчи юлдуздир. Имом Аҳмад, Табароний ва Ҳоким Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кексаларимизни улуғламаган, кичикларимизга меҳрибон бўлмаган ва олимларимизни (ҳақини) билмаган менинг умматимдан эмас”,-дедилар. Табароний “Кабир” деб номланган китобида Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мунофиқлар уч тоифа кишини: Исломда сочи оқарган кишини, илмли кишини ва одил имом (раҳбар)ни қадрламайди”, дедилар. Имом Шофеъ раҳимаҳуллоҳ: "Моликнинг ҳузурида у кишини ҳурматлаб, қоғознинг шитирлашини эшитмасин деб, китобни секин варақлардим", - дедилар. Робеъ: "Аллоҳга қасам, Шофеъ менга боқиб турганларида, у кишининг салобатидан сув ичишга журъат қила олмадим", - дедилар. Таълим олувчи шогирд устози тирик вақтида ҳақига дуо қилиши, устоз вафот этгандан сўнг авлодлари, қариндошлари ва дўстларидан хабар олиши, қабрини зиёрат қилиши, устозга истиғфор айтиши, унинг номидан эҳсон қилиши, динда, илмда, хулқда унинг ўргатганларига риоя қилиши, илмига эргашиши (иқтидо қилиши), одоби билан одобланиши лозим.

Ромитан тумани «Хокимулломир» жомеъ масжид
имом - хатиби Ғолиб Муротов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram