Устозларга эҳтиром кӯрсатиш
01 октябр 2021 й.
630 марта ўқилди.

 
Устозларга  эҳтиром  кӯрсатиш

Устоз жамиятни олға бошловчи ва унинг эртанги кунини таъминловчи, таъбир жоиз бӯлса, бир йӯлчи юлдуздир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: Имом Аҳмад, Табароний ва Ҳоким Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кексаларимизни улуғламаган, кичикларимизга меҳрибон бўлмаган ва олимларимизни (ҳақини) билмаган менинг умматимдан эмас”, дедилар.
Табароний “Кабир” деб номланган китобида Абу Умомадан розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мунофиқлар уч тоифа кишини: Исломда сочи оқарган кишини, илмли кишини ва одил имом (раҳбар)ни қадрламайди”, дедилар. Имом Шофеъ раҳимаҳуллоҳ: "Моликнинг ҳузурида у кишини ҳурматлаб, қоғознинг шитирлашини эшитмасин деб, китобни секин варақлардим", дедилар. Робеъ: "Аллоҳга қасам, Шофеъ менга боқиб турганларида, у кишининг салобатидан сув ичишга журъат қила олмадим", дедилар. Таълим олувчи шогирди устози тирик вақтида ҳақига дуо қилиши, устоз вафот этгандан сӯнг авлодлари, қариндошлари ва дӯстларидан хабар олиши, қабрини зиёрат қилиши, устозга истиғфор айтиши, унинг номидан эҳсон қилиши, динда, илмда, хулқда унинг ӯргатганларига риоя қилиши, илмига эргашиши (иқтидо қилиши), одоби билан одобланиши лозим. 

Ромитан туман “Хокимулломир” жомеъ масжид

имом-хатиби Ғолиб Муротов. 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram