Уяли телефон одоблари
03 июн 2020 й.
«орқага
1259 марта ўқилди.
Уяли телефон одоблари
Ажнабий тилдан олинган "телефон" сўзи овозни узоқ масофага узатиш маъносини билдиради. Авваллари бу мақсадга мўлжалланган асбоблар бўлмаган. Кейинчалик илмнинг ривожланиши натижасида овоз узатиш асбоблари иҳтиро қилинди ва улардан бошқалар қатори мусулмонлар ҳам фойдалана бошладилар. Телефон алоқаси ва техникаси ривожлана бориб, бу соҳада мисли кўрилмаган тараққиётга эришилди. Охири келиб бизда "уяли телефон" - деб номланаётган, бошқа халқларда "чўнтак телефони", "қўл телефони","ҳаракатланувчи телефон" каби турли номлар билан аталаётган телефон тури кенг тарқалди.
Ҳозирга келиб, мослама нафақат овозни узоқ масофага узатиш воситаси, балки сурат ва видеотасвирга тушириш, уларни бошқаларга юбориш, овоз ёзиш, қисқа мактублар (СМС) юбориш, интернетга кириш каби бир қанча ишларни амалга ошириш воситасига айланиб қолди.
Албатта, бу нарсаларни тартибга солиш, телефон орқали бўладиган алоқаларнинг меъёри ва одобларини баён қилиш зарурати туғилди. Аммо бу иш билан деярли ҳеч бир одам ёки гуруҳ жиддий шуғулланмаётир. Муаммолар эса борган сари кўпайиб бормоқда.
Фойдали нарсаларнинг ўзига яраша зиён тарафи ҳам бўлганидек, уяли алоқа воситасининг ҳам манфаатли ва зарарли тарафлари бор. Агар уни манфаат йўлида ишлатиб, зарарли тарафларидан сақланилмаса, неъматга нисбатан ношукрлик бўлади, киши ўзининг дунёси учун ҳам, охирати учун ҳам зиёнга ишлайди.
Манбалар асоси "Ижтимоий одоблар" китобидан.
Ромитан тумани “Хокимулломир” жомеъ масжид
имом-хатиби Ғолиб Муротов