Уйқудан олдин оловни ўчириш ҳақида
19 январ 2022 й.
667 марта ўқилди.

 Уйқудан олдин оловни ўчириш ҳақида 

Солимдан ривоят қилинган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Уйқудан олдин  уйингизда оловни ўчирмасдан ухламанглар", - дейдилар   (Бухорий ривояти). Ибн Умардан ривоят қилинади. Умар розияллоҳу айтадилар: "Албатта олов душмандир, ундан эҳтиёт бўлинглар". (Бухорий ривояти).
Икки нарса борки, инсон ҳаёти давомийлиги уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди, биринчи сув, иккинчи оловдир. Керакли ўриндан ортиқчаси  балодир. Олов совуқдан ҳимоя воситаси бўлсада, ҳушёр бўлмасак, бизга кўп талофотлар етказиши мумкин ёки баъзи бир инсонлар жонига зомин бўлиши мумкин. Шу учун  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқудан  олдин  оловни ўчириш кераклигини таъкидладилар. Хулафои Рошидинлардан ҳазрати Умар розияллоҳу "Оловдан эҳтиёт бўлинг, огоҳ бўлмасангиз, душмандир, борингиздан ажрашингиз мумкин" дейдилар. Бугунги кунда баъзи инсонларни печ ёқилғи исидан яқинларидан ажралаётганларини  гувоҳи бўлиб турамиз, 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида Мадина  шаҳридаги бир ҳовлига ўт тушганлик, хабари  у зотга етказилганда "Олов душмандир эҳтиёт бўлинг",- дедилар.
Қаранг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси сувни устини ёпишни,  оловни  ўчиришни, уй эшикларини ёпиб, ухлашни таъкидлаб ўтдилар. Азизлар шу учун  ҳаммамиз ҳушёр бўлайлик. Аллоҳ барчамизни панохида асрашини Ўзидан сўраб қоламиз.
 
Вобкент туман «Қассоблик» жомеъ масжид
имом-хатиби Қ.Шукруллоев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram