Ўз жонига қасд қилиш - оғир гуноҳ
09 июн 2020 й.
971 марта ўқилди.

 

Ўз жонига қасд қилиш - оғир гуноҳ

Аллоҳ таоло одам боласига жуда кўп неъматлар берган, уларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Шубҳасиз, улар ичида энг қимматли ва муҳимларидан бири-ҳаёт, тириклик неъматидир. Маълумки, инсон ҳаёти доим бир хил неъматлар ичида кечмайди гоҳида енгил, гоҳида оғир, баъзида хурсандчилик, баъзида мусибат. Қуръони Каримда бу ҳақида шундай дейилган: "Ҳақиқатан, инсонни (дин ва дунё ишларида меҳнат ва) машаққатда (бўлиш учун) яратдик” (Балад сураси, 4-оят)
"Алишер Навоий ўз ҳикматларида: "Саксон йил яшаш учун саксон йиллик сабр керак",-деганлар. Демак, инсон бало ва мусибатларга қарши сабрни қалқон қилиб олиши керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Ўзларингизни ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм - шавқатлидир".(Нисо сураси, 29-оят) Динимиз таълимотида инсоннинг ўз жонига қасд қилиши катта гуноҳ ҳисобланади. Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло: "Бандам ўзини ўзи ўлдириб, менинг унга берган умримга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни ҳаром қилдим", - деди. 
Бу мавзуда энг катта муаммо руҳий изтиробнинг мавжудлиги, қалб хотиржамлиги ва имонга суянадиган ироданинг йӯқлиги, деб ҳисоблаймиз. Бунинг устига ўсмирлик даврида йигит-қизларнинг қаровсиз қолиши, турли нотўғри йўлларга кириши, ёмонлар билан дўст тутиниши, маст қилувчи ичимликлар ва гиёҳванд моддаларга берилиб қолиши ҳам ўз жонига қасд қилишнинг кўпайишига сабаб бӯлади. Афсуски, бекорчилик ва ота-оналарнинг эътиборсизлиги сабабли баъзи ёшларимиз бу тўрларга тушиб қолмоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: "Ўзингиздан устун кишиларга эмас, ўзингиздан паст одамларга қаранг. Мана шу (иш) Аллоҳнинг неъматларини паст санамаслигингиз учун яхшироқ бўлади",- дедилар.
Шу ўринда халқимизнинг атоқли шоирларидан бўлмиш, Анвар Обиджоннинг қуйидаги ушбу шеърий сатрларини ёдга олмоқликни жоиз деб топдик.
 
Бир маҳаллар беришган салом,      Кулиб турган мунчоқкўз бола
Энди эса олишар алик.                     «Тинчлик» сўзин солар ёдингга.
Тилларида дуо, хуш калом,              Сочларингдан эриб оқ тола
Саодатдир ҳатто кексалик.               Интиласан яна олдинга…
                          Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
                           Умрнинг ҳар дами ғанимат.
 
Ромитан тумани «Ҳокимулломир» жомеъ масжид
имом - хатиби Ғолиб Муротов.
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:35
Куёш: 07:15
Пешин: 13:10
Аср: 16:10
Шом: 17:45
Хуфтон: 19:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram