Ўзбекнинг аёли ҳамиша эъзозда
24 август 2018 й.
2096 марта ўқилди.

 Ўзбекнинг аёли ҳамиша эъзозда


Ўтган донишмандлардан бири “Камчиликсиз дўст излаган киши дунёдан дўстсиз ўтади”, деган экан. Бу пурхикмат фикрни тахлил этсак, кишининг энг яқин дўсти жуфти халолидир, деган яна бир чуқур маънога ёндош келамиз. Зеро, дунё хаётининг ўзгармас ҳақиқатларидан бири шуки, ибратли оилада эр ёки хотин ўз жуфти ҳалолини ҳаётдаги шунчаки йулдоши деб эмас, балки ўзининг иккинчи ярми, яхшиликларини ошириб, камчиликларини яширадиган, тузатадиган ҳамкор ва ҳамнафас деб билади. Шундай эзгу туйғу хукмрон бўлган оилада эса эртанги куннинг давомчилари бўлмиш фарзандлар соғлом туғилиб, соғлом вояга етадилар.
Оиланинг, яъни, келажак авлоднинг хам соғлом бўлиши шартларидан яна бири жамиятда қарор топаётган мухитга боғлиқ экани шубхасиз. Шукрки, бизнинг юртимизда аёлга эҳтиром фақат оила давраси билан чекланиб колаётгани йўқ. Истиқлол йилларида олиб борилаётган кенг кўламли ижтимоий ислоҳотлар самараси ўлароқ, аёл ва оилага муносабат тубдан ижобий томонга ўзгарди. Аёлни эъзозлаган юрт тамаддун силсиласида юксак мартабага кўтарилиб, турмуши кундан кунга фаровонлашиб боришини кундалик ҳаётимизнинг ўзи кўрсатиб турибди.
Оиланинг соғлом бўлиш шартлари динимиз таълимотларида баён этилган. Қуръони каримнинг Ундан ортиқ сурасида аёллар хақида зикр қилинган. Жумладан, Аллоҳ таоло Рум сураси, 21 оятда “Унинг оят-белгиларидан яна бири – У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларинигиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда севги-муҳаббат ва меҳрибонлик пайдо қилишидир”. Динимиз аёлларнинг хақ-хуқуқлари ва уларга оид масалаларга кенг эътибор беради. Хусусан, жамиятда аёл¬ларнинг иқтисодий таъминоти эркаклар зиммасига табиий равишда шарафли вазифа этиб юклангани, хотин ва қиз бола ҳақи отанинг, опа ва сингил ҳақи ака ё уканинг, она ҳақи эса ўғилнинг зиммасида экани қайта-қайта таъкидланади. Яъни, аёл бу дунёда доим эркак ҳимоясида бўлиши керак. Замонамизда устувор бўлган қарашларда хам жамиятнинг қанчалик тараққий этгани унинг аёлга муносабати нечоғлик гўзал ва маънавий асосга эга экани билан белгиланиши таъкидланади. Пайғамбаримиз с.а.в. айтадилар: “Яхшиларингиз ўз аҳлига яхши муомалада бўлганингиз ва мен сизларнинг ичингизда аҳлига яхшиларингиз-дирман”.
“Буюк шахсни буюк она тарбиялайди”, деган накл бор. Буюк оналарни тарбиялаш эса яна ўша оила аталмиш муқаддас даргоҳнинг холати ва мухитига боғлиқдир. Она ҳурмат топган оилада фарзанд ҳам оқил бўлиб ўсади.Болаликдан аёлга ҳурматсизлик намуналарини кўриб улғайган бола эса келажакда ўз оиласини хам мустаҳкам сақлай олмайди. Оиласининг шаъни ва номусини ҳимоя қилишга қодир бўлмайди. Шу боис фарзанд бу масъулиятнинг нечоғлик шараф эканини болаликданоқ кўриб, тушуниб етиши керак.
Она ҳурмат кўрмай ўсган оилада балоғатга етган қиз хам турмуш шундай экан, деган тасаввур билан улғаяди. У ҳам оила қургач, эр шаънини сақлаш ўзининг муқаддас бурчи экани¬ни қалбдан хис қилмайди.
Ривоят қилинишича, бир пири бадавлат киши фарзандларига “Мен сизларга кўп яхшиликлар қилганман”, деб такрорлар экан. Фарзандлар камолга етиб, ота-она билан тенг суҳбат қурадиган ёшга етганларида сўрашибди:
- Бизга қилган яхшиликларингизнинг энг аълоси қандай эди?
Ота жилмайиб жавоб берибди:
- Сизлар учун шундай меҳрли, итоатли, ақкл-фаросатли онани танлаганим учун Аллоҳга доим шукроналар айтаман.

Афзал Камолов 
Когон шаҳар бош имом хатиби
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram