Гиёҳвандлик - умр заволи
19 сентябр 2024 й.
379 марта ўқилди.

Гиёҳвандлик - умр заволи
 
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таоло барча махлуқотлари ичида инсонни энг азиз, мукаррам ва афзал суратда яратган. Унга Ердаги жуда кўп нарсаларни бўйсиндириб, саноғига етиб бўлмас неъматларини берган. Бунинг эвазига инсонларни илоҳий амрларни бажаришга, қайтарганларидан четда бўлишга ва ўзи буюрганидек турмуш кечиришга амр қилган.
Ислом дини инсониятга берилган улуғ неъмат умрини авайлаб тўғри ўтказмоқлиги Қуръони Каримда ва муборак ҳадисларда бешта нарсани асраб-авайлаб сақламоғимиз буюрилган: Инсоннинг диний эътиқоди, жони, моли, ақли ва наслини сақлаш буюрилган. Афсуски, ҳозирги кунда бутун ер юзи бўйлаб гиёҳвадлик балоси “Аср вабоси” сифатида кенг тарқалиб бормоқда. Гиёҳвандлик инсоннинг осуда хаётига рахна солиб, онгини ўзига бўйсундирувчи заҳри қотилдир. Бу шундай қуролки, ўз домига илинтирган одамни разолат дунёсига етаклайди ва бу жараёнда инсон жамиятидаги ўрнини йўқота бошлаганини англамай қолади. Гиёҳвандлик Аллоҳ таоло инсонга ато этган жон, жисм ва ақл неъматларининг заволидир.
Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилишда бир қанча моддий ва маънавий, диний ва дунёвий зарарлар мавжуд бўлиб, улар:
-У инсон тафаккурини ўтмаслаштиради. Натижада фойда ва зарар ҳақида фикр юритмай қўяди.
-Тананинг турли касалликларга чидамлилик хусусиятини йўқотади.
-Бош, юрак, сил, истисқо ва бошқа касалликларни юзага келтириб чиқаради.
-Хотирани сусайтиради. Бунинг натижасида эса инсон бор ўқиб, билиб, эшитиб, кўрган насасини унутадиган даражага боради.
-Ибодатдан тўсади. Бандалигини унутиб, Аллоҳни эсдан чиқаради.
-Шарму - ҳаёни кетказади. Шарму - ҳаё кетса инсон кўнгли нимани тусаб қолса албатта ўша нарсани қандай йўл билан бўлса ҳам амалга оширишга уринади ва ниятига эришади.
-Инсонни ўта ялқов, камғайрат, оилага бепарво, ҳамиятсиз ва жинсий заиф қилиб қўяди.
-Кўзни хиралаштириб, тишларни тўкиб юборади.
Фатво китобларида келишича, “Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш, уни сотиш ва унинг тижоратидан келадиган фойда ҳам ҳаром саналади”. Гиёҳванд моддаларни ёшларимиз ичида тарқатаётганлар жамиятимизнинг ҳам динимизнинг хам душманлари бўлиб уларнинг охиратлари барбод бўлади.
Гиёҳвандлик балосига гирифтор бўлган инсон гуё ўзига омонот қилиб берилган жон ва ақл неъматига хиёнат қилган ва ўзини ҳалокат домига ташлаган бўлади. Бу нарса Аллоҳ таолонинг иродасига зид амал бўлиб, у катъий қоралангандир ва барчаларимизни огоҳлантириб айтади:
“Ўз кўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!” (Бақара сураси 195-оят)
Барчамиз бу балога қарши бир ёқадан бош чиқариб курашмоғимиз керак. Яратган гиёҳвандлик тузоғидан асрасин. Юртимиз тинч ва фаровон, осойишта бўлсин.  

Отабек Раҳимов  
Ромитан туман бош имом-хатиби


 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:15
Куёш: 06:51
Пешин: 13:10
Аср: 16:35
Шом: 18:20
Хуфтон: 20:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram