Гиёҳвандликка қарши кураш
17 сентябр 2024 й.
452 марта ўқилди.

 Гиёҳвандликка қарши кураш

Гиёҳвандлик бутун дунёда кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган энг долзарб муаммолардан ҳисобланади. Зеро, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси жуда юқори. Наркотик ва психотроп моддаларни истеъмол қилишнинг ортиши биринчи ўринда оғир касалликлар ва жиноятлар содир этилишининг кўпайишига олиб келади.
Ҳаммамиз биламизки, гиёҳванд  моддаларни истеъмол қила бошлаган одам, қайси типда бўлмасин, аввало, унга одат яратади. Аммо бир йил ўтгач, препарат меҳнатга яроқсиз бўлиб қолади. Натижада у жиноятга қўл уришга мажбур бўлади. Яъни навбатдаги гиёҳвандлик воситасини қабул қилиш мақсадида ўғирликни ўз уйи – оиласидан бошлайди. Гиёҳвандлик ва гиёҳвандликнинг ёш авлод тарбиясига, инсоният келажагига катта зарар етказиши бутун жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солмоқда. Шунинг учун ҳам бу фалокатга қарши кураш ҳозирги кунда ер майдонидаги глобал муаммолардан бирига айланди. Аср вабосига қарши курашиш барчамизнинг ишимиз. Ўзини шу юрт фарзанди деб билган ҳар бир фуқаро бу ҳаракатдан четга чиқмаслиги керак. Бу жараён умуммиллий курашга айланиши керак. Шундагина минглаб ёшларнинг келажагини, оилаларимиз тинчлигини асраб- авайлаймиз. Жамият тараққиётининг замонавий босқичининг ўзига хос шарт- шароитлари, аҳолининг катта қисмини ижтимоий йўқотиш гиёҳванд моддалар истеъмоли динамикасининг ўсишига олиб келади. Турли сабабларга кўра мавжуд дори-дармонларга қарши чора-тадбирлар тизими барқарор эмас ва ҳақиқий ҳолатга мос келмайди. Вазиятнинг асосий хусусияти шундаки, гиёҳвандлик муаммоси ёш авлод ўртасида тобора кенг тарқалмоқда.
Шунингдек Пайғамбаримиз (солаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадиси шарифларида “Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир” (Имом Бухорий ривояти)-деб марҳамат қилинган. Ушбу ҳадиснинг мазмунидан англаш мумкинки, ҳар-бир маст яъни сархуш қилувчи нарсалар-гиёҳванд моддалар, спиртли ичимликлар, нос, сигарет кабиларнинг барчаси ҳаромдир. Гёҳвандликнинг юқорида 5 та улкан зарарини санаб ўтдик. Бу нарсалар ароқхўрликка ҳам боғлиқдир. Гиёҳванд тубсиз жарликка қандай қуласа, ароқхўр ҳам шундай балога йўлиқишини ҳаётимизда кўплаб гувоҳи бўлганмиз. Нос, сигарет каби сархуш қилувчи нарсалар таркибида никотин моддаси борлиги сабабли киши соғлигига салбий таъсир кўрсатади. Бундай жирканч нарсаларни чекувчиларни тишлари тезда тўкилиб кетади, тез қариб қолади ва таҳотарли бўлиб юришга қийналади. Бундай кишиларнинг оғзидан ҳамиша бадбўй ҳид анқиб туради.
Алломаларимиздан бири шундай деган экан: “Ўлдиргану ёр менинг бошим, оғзингнинг ҳидига йўқдир бардошим”. Сўзимизнинг охирида шуни айтмоқчимизки, айрим ёмон одатларни ирода, одоб каби фазилатлар билан енгиб ўтиш мумкин. Лекин гиёҳвандлик, ароқхўрлик, кашандалик кишиларнинг ўзаро бирлашиб бу иллатларга қарши курашишларини талаб қилади. Шу обод ватанда яшаётган ҳар биримиз фарзандларимиз, ёшларимизни бундай жирканч иллатларнинг тўрига тушиб қолмаслиги учун огоҳ ва масъул бўлишимиз шарт.
Халқимизнинг эркин ва фаровон ҳаёт кечириши ва бугунги кунидан рози бўлиши учун давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бир қатор вазирлик ва идоралар томонидан туну-кун меҳнат қилинаётган бир вақтда айрим иродаси суст кимсалар гиёҳвандлик балосига мубтало бўлаётгани барчамизни ташвишга солади. “Аср вабоси деб аталаётган бу-жирканч иллатнинг ёшлар орасида кенг авж олаётганлиги янада аянчли ҳолат ҳисобланади бунинг оқибатида қанчадан қанча тинч-тотув яшаётган оилалар барбод бўлмоқда ва қанчадан-қанча болалар етим қолмоқда ва яна қанчадан-қанча бегуноҳ гўдаклар нуқсон билан дунёга келмоқда. Шунингдек, ушбу жирканч иллат гиёҳвандлик ОИТС, гепатит, сил каби оғир ва бедаво хасталикларнинг тарқалишига ҳам сабаб бўламоқда. Сўнгги йилларда гиёҳванд воситалари ёки психотроп моддаларга қарам шахслар ёшининг қуйи чегараси 17-30 ёшлар ўртасида кузатилмоқда ва мазкур турдаги гиёҳвандлик воситаларини истэъмол қилишга асосий сабаблардан бири сифатида эса шахснинг оғир оилавий шароитларда тарбиялангани, хўрлаш, таҳқирлаш, шафқатсиз муомалага дучор бўлганлиги эътиборсизлик ёки хаддан ташқари ортиқча эътибор қаратиш асосий сабаби қилиб кўрсатилмоқда. Бундай шароитларда тарбияланаётган ёшлар эса наркотик воситалар билан савдо қилувчи “уддабурон тадбиркорларга яхшигина” ўлжа бўлади.
Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, бугунги кунда юртимизда “Барча сайи ҳаракатлар инсон қадри учун” деб номланган эзгу мақсад йўлида ҳаракат қилинаётган даврда айримларнинг мана шундай жирканч иллатга ружу қўйиши юқорида таъкидлаб ўтганимиздек бир қатор салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги миллий ва халқаро мутахассис олимларнинг тадқиқотлари натижасидан ҳам аён бўлди. Ҳозирги кунда жамиятимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ва жиноятчиликка қарши курашиш фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси сифатида баҳоланиб қолинаётган ҳолатлар ҳам учраб турибди. Бизнинг фикримизча, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ва жиноятчиликка қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки жамоат ташкилотлари, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари, оила ва таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги фаолияти ҳисобланади. Шу сабабли ҳам жамиятимизда ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар айланмасига чек қўйиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини таърғиб қилиш учун барчамиз бирдек маъсулмиз. Аллоҳ таоло барчамизни, хусусан ёш авлод бўлган азиз фарзандларимизни  барча салбий иллатлардан ўз паноҳида асрасин. Омин!

Когон туман “Ҳожи Салим” жоме масжиди 
имоми-хатиби Асадов Хусен
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:15
Куёш: 06:51
Пешин: 13:10
Аср: 16:35
Шом: 18:20
Хуфтон: 20:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram