Вақт қадри
11 сентябр 2024 й.
92 марта ўқилди.

 Вақт қадри

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Вақт - бу неъматлар ичида энг қимматлисидир. Вақт инсон сарф киладиган асосий дастмоядир. Инсон ўз ҳаётининг ҳар бир лаҳзасини унумли ва фойдали амаллар қилишга сарфлаши вожибдир. Вақт қанчалик кўп бўлса ҳам оздир. Оз бўлсаю баракали бўлса, у кўпдир. Азиз фарзандларимиз, ёшларимиз олтиндан қиммат бўлган вақт қадрига етишлари ва ундан оқилона фойдаланишлари ва уни ғанимат билишлари зарурдир. Юртимизда очиб берилган илм-даргоҳлари, касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилган имкониятлардан ҳар бир ёш авлод унумли фойдаланиб, порлоқ келажак учун астойдил ҳаракат қилишлари керак. Инсон фарзанди ўз олдига маьлум бир мақсадни қўйиб, унга эришиш учун ўз вақтини беҳуда ўтказмасдан маьлум бир режа асосида ишламоғи лозим. Аллоҳ таоло марҳамат килиб бундай дейди:"Ҳар бир умматга (жазо учун) муҳлат (белгиланган). Қачонки, уларнинг муҳлати келар экан (уни) бирор муддат кечга ҳам, илгари ҳам сура олмаслар".
Шундай экан бебахо вақтларимиз, кунларимиз, соату-дакикаларимиз хисоб-китобли эканини асло унутмаслигимиз даркор.
Исо алайҳиссалом бир кун чўлда кетар эканлар, қуёш жазирамасида ибодат қилаётган одамни кўриб қолдилар. Ибодат қилаётган одамдан сал нарироқда дарахтзор  бор эди. У негадир  дарахтлар соясида эмас, қуёш қизитиб турган ерда ибодат қиларди. Исо алайҳиссалом у одамга яқин келиб: “Эй ибодат қилаётган зот! Нега сен бу жазирама иссиқда ибодат килдинг? Олдингдаги дарахтлар салқинига ўтиб ибодат килишинг мумкин экан, нега шундай жазирамада ўзингни қийнамоқдасан?” - деб сўрадилар.
У одам бундай жавоб берди: “Ё набиюллоҳ! Шу қадар қиска умр ичида офтобдан сояга бориш вақти борми? У соя-салқинга бориш учун вақтимни сарф қилишим хатоку. Шу вақтимни ибодат билан ўтказганим афзалдир.Ҳазрат Исо алайҳиссалом бу одамни маъқуллаб, сен билганингдек ибодат қилавер, сен Аллоҳнинг ақл неъматини олган бир бахтиёр бандасисан, - деб йўлида давом этди.
Инсоннинг умри шу кадар қиска-ки, одам кўзини очиб юмгунча ўтиб кетади.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам:"Қиёмат кунида банданинг кадами то тўрт нарсадан сўралмагунча жойидан жилмайди: умрини қандай ўтказганлиги, ёшлигида нима қилганлиги, молини қаердан топиб нимага сарф килганлиги, илмига қай даражада амал қилганлиги ҳакида" -дедилар.
Демак ёшларимиз ўз қадрларини беҳудага сарф қилмасликлари лозим.
 
Равшан домла Камолов, 
Бухоро шаҳар Хӯжа Абдуллоҳ Сафедмуй 
масжиди имом-хатиби
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:15
Куёш: 06:51
Пешин: 13:10
Аср: 16:35
Шом: 18:20
Хуфтон: 20:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram