ВАТАН – ОНА КАБИ МЎТАБАР
19 январ 2022 й.
740 марта ўқилди.
ВАТАН – ОНА КАБИ МЎТАБАР
Ислом оламида Мовароуннаҳрлик олимлар ва мутасаввиф пирлар сафини тўлдирган, биз авлодларга манфаатли китоблар ёзиб қолдирган ва Ватан учун жонларини фидо қилган ватандошларимиздан бири Нажмиддин Кубродир. Нажмиддин Кубронинг тўлиқ исмлари Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад Хивақий ал-Хоразмийдир. Нажмиддин Кубро 1145-1221 милодий, 540-618 ҳижрий йилларда яшаган бўлиб, Хоразмнинг Хивақ шаҳрида дунёга келади. Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли касбга хиёнат этиш кечириб бўлмас гуноҳи азийм эканлиги ҳақида ҳам динимизда қаттиқ таъкидланган. Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳалокатга элтувчи етти амалдан сақланинглар” – деганлар. Шу вақтда саҳобалар “Ё Расулуллоҳ, улар нима?” - дейишди. Шунда Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам:
1. Аллоҳ таолога ширк келтириш.
2. Сеҳр-жоду қилиш.
3. Ноҳақ бировни ўлдириш.
4. Судхўрлик қилиш.
5. Етимнинг ҳаққини ейиш.
6. Ватан ҳимоясидан қочиш.
7. Иффатли мўмина аёлга туҳмат қилишдир”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Чингизхон шайх Нажмиддан Кубронинг машҳурликларини хабари бўлганлиги туфайли Хоразмга ҳужум қилиш олдидан у кишига чопар юбориб, “Мен Хоразмни қатлиом қилмоқчиман, шунинг учун Сиздек улуғвор шахсни у ердан кетиб, бизга қўшилишингизни сўрайман”, деган. Аммо, шайх унга жавобан: “Мен етмиш йил умрим давомида хоразмликлар билан турмушнинг аччиқ-чучугини бирга тортганман. Энди улар бошига бало-қазолар ёғилаётган пайтда қочсам мурувватдан бўлмайди”, деган. Нажмиддин Кубро мўғул босқинчиларига қарши ўз муридлари билан шиддатли жангга кириб, шаҳид бўлганлар. Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Ватанни ва ватандошларни ҳимоя қилиш юртдошларига катта яхшилик қилиш демакдир.
Когон шаҳар "Ҳазрати Билол" жомеъ масжид
имом-хатиби Тошбоев Аъзамжон
«орқага