ВАТАН ТУЙҒУСИ МУҚАДДАС
13 январ 2024 й.
«орқага
202 марта ўқилди.
ВАТАН ТУЙҒУСИ МУҚАДДАС
Ватан таркини бир нафас айлама
Яна ранжиб ғурбат ҳавас айлама.
Алишер Навоий
Ватан меҳри аввало ўз оиласи, уйи, маҳалласи ҳамда туғилиб ўсган юртига меҳр муҳаббатидир. Ватанга бўлган муҳаббат юксак инсоний фазилатлардан. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: "У (Аллоҳ) сизларни ердан пайдо қилиб, сизларни уни обод этувчи қилди.
(Ҳуд сураси, 67оят).
Демак, инсон ер юзини, айниқса яшаб турган юртини, ўз ватанини обод қилиши унинг бурчи саналади. Ибни Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки кўз эгасини дўзах оташи кўйдирмас. Бири бу, Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган, иккинчиси бу, Аллоҳ йўлида пойлоқчилик қилиб (ухламаган) кишини”,-деб марҳамт қилдилар. (Сунани Термизий)
Даҳақиқат тинчлигимиз, осойишта ҳаётимиз, баракали меҳнат қилишимиз, фарзандларимиз ўсиб улғайишлари, комил инсон бўлиб етишишлари учун ватан ҳимоячиларининг ўрни, шижоати ва жанговор руҳи беқиёсдир.
Албатта ҳар бир касб эгаси ўз касбига фидоий бўлишлиги, ҳалол меҳнати ва фидоийлиги билан Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги йўлига хизмат қилаётганлигини ҳис қилмоғлиги лозим.
Луқмон домло Исоев,
Шофиркон туман “Саид Ато” жомеъ масжиди имом-хатиби