ВАТАН ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧ
14 январ 2026 й.
330 марта ўқилди.

ВАТАН ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧ

Ватанни севмоқ, ватанга муҳаббат қўймоқ, уни ардоқлаш, ватанга мансуб бўлмоқ муқаддас динимиздаги энг хайрли ишлардан ҳисобланади. Зеро, ҳар бир нарсада инсон зиммасида ҳақлар бўлганидек, инсоннинг киндик қони тўкилган, вояга етган ватанининг ҳам ҳақлари бор.Пайғамбаримиздан Саъид ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қилиб: “Молини, жонини, динини ва аҳлини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган киши шаҳид мақомидадир”, – деганлар. (Абу Довуд ривояти).
Ҳадисда санаб ўтилган мол, жон, дин ва оила киши ҳаётининг мазмуни – унинг Ватанини ифода этади.
Ватанни қадрига етиш, уни кўз қорачиғидек асраш, ватанига, халқига  фақат манфаатли ишларни қилиш соф мўъминлик белгисидир. Хабарларда  “Ватанни севмоқ — иймондандир”, дейилган. Ватанни севмоқ ҳар бир инсон учун табиий нарсадир. Мусулмон кишининг ватанини севмоқлиги суннатдир.
Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам Маккага хитоб қилиб: “Сен қандай пок ватансан! Мен сени севаман. Агар қавмим мени сендан чиқармаганида сендан бошқа ерни маскан тутмас эдим” деганлар.
Бундан ташкари, муқаддас динимизда ватанни ҳимоялаш муқаддас бурч қилиб белгиланиб, бу хизмати учун жуда катта мукофотлар ваъда қилинган. Жумладан, Имом Табароний ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: «Аллоҳ таоло розилиги йўлида бир кун чегара ҳудудида посбонлик қилиш бир ой кечалари ибодат қилиб, кундузлари нафл рўза тутишдан афзалдир».
Аллоҳ таоло жонажони юртимиз сарҳадларини сергаклик билан қўриклаётган Ватан ҳимоячиларини ҳифзу ҳимоясида сақлаб, диёримиз осмонини доимо мусаффо, тинчлигимизни эса барқарор ва мустақиллигимизни абадий қилсин!
Раҳмонов Алламурод,
Жондор туман “Навработ” жоме масжиди имом-хатиби 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:44
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram