Ватан муқаддас даргоҳ
14 январ 2019 й.
1741 марта ўқилди.

 
Ватан муқаддас даргоҳ

Юртимизга тинчликни мустахкамлаш йўлида ҳар бир киши бурчини сидқу дилдан, ихлос ва эътиқод ила бажариши лозим, айниқса, она Ватан ҳимояси жабхаларида хизмат килаётган Ҳар бир ҳарбий хизматчи ўзига топширилган вазифани Аллох таолонинг розилиги ва инсонлар хузуридаги улуғ маъсулият деб билмоғи ва ҳарбий қасамёд ваъдаларини бажариши лозимдир. Шунингдек, Ватан ҳимояси факат ҳарбийлар эмас, балки шу заминда яшаётган барча фуқаролар ўқитувчи ёки шифокор бўладими, тадбиркор ёки боғча тарбиячиси бўладими қаерга бўлмасин ўз Ватанини, халкини химоя қилиши керак. Ҳимоя килиш деганда, фақат қурол билан эмас, керак бўлса, сўз билан жохил кимсаларга раддия бериш билан Ватанга тош отувчилар ва иғвогарларга қарши илм билан, инсон ўз юртини, миллатини, халкини ҳимоя қила олиши зарур. Дархақиқат ҳар бир инсон киндик қони тўкилган Ватанини, мустақил юртни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш инсон учун гуё ўз оиласини, шанини, ор номусини, иймон эътиқодини ҳимоя килишлигидир. Зеро, хадиси шарифда: кимки Аллоҳ таолонинг йўлида бир кун ёки бир кеча чегара пойласа, унга бир кун рўза тутиб, кечаси ибодат қилганлик савоби ёзилгани. Кимки, сарҳадни қўриқлаб турганда халок бўлса, унга хам худди шундай савоб мукофоти бўлади ва шахидлик мақоми берилиб, барча фитналардан озод бўлади дейилади. Демак, баъзи бузғунчи оқимлар даво қилганларидек тинч ахолини ичига кириб ўзини портлатиб, юзлаб одамлар ўлдириб, ярадор этиб шахидлик мақомини топиб бўлмайди. Аксинча, Ватан ҳимояси халк хизмати йўлида жон фидо этганлар охиратга юқори мақомларга эришадилар. Ислом динимиз тарихида Ватан обрўси динини химоя қилганларга шундай улуғ мартабалар берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар жуда кўп.Фарзандларимизга ёшлигиданоқ она Ватанга, эл-юртга садоқат руҳида буюк аждодларимиз каби иймон эътиқодли этиб тарбиялаш барчамизни энг муҳим вазифаларимиздандир. Жонажон диёримизни, халкимизни, яратганнинг ўзи ёмон кўзлардан ва барча офатлардан асрасин.             

Шофиркон туман Саид Ато жомеъ 
масжиди имом хатиби Луқмон Исоев.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram