ВАТАНГА МУҲАББАТ – ИЙМОНИЙ ФАЗИЛАТ
12 апрел 2025 й.
140 марта ўқилди.

ВАТАНГА МУҲАББАТ – ИЙМОНИЙ ФАЗИЛАТ
Ватанга муҳаббат инсон фитратида мавжуд туйғу. Аллоҳ таоло инсоннинг қалбида ватанга муҳаббат ҳиссини жойлаштирган. Бу муҳаббат ҳар бир одамнинг туғилган жойига, халқига, маданиятига, қадриятларига боғлиқ илиқ ҳиссидир. Ислом дини бу ҳисни рағбатлантиради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилиб ўсган ватанлари  Макка бўлган. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ватанга муҳаббатлари қандай даражада эканлигини қуйдаги ҳадисдан билиб оламиз. Абдуллоҳ ибн Адий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макканинг Ҳазвара деган жойида турганларида шундай дедилар: “Қасамки, сен Аллоҳнинг ерларининг энг яхшиси ва Унга энг севимли ерсан. Агар мен сендан чиқарилмаганимда эди, ҳеч қачон чиқмас эдим.”
Ватан омонат ва масъулият ҳисобланади. Бу омонат шу ерда  яшайди инсонлар зиммасида уни асраб авалаш, обод қилиш, душмандан ҳимоя қилишда доим тайёр туриш каби амалларни ўзида мужассам этади.  Аллоҳ таоло: “Аллоҳ сизларга омонатларни эгаларига топширишни буюради”, (Нисо; 58-оят)  деб марҳамат қилади. Ушбу оят юртимиз, ҳалқимиз, вазифаларимиз ҳаммаси биз учун  Аллоҳ томонидан омонат қилиб берилганлигини англатади. Уни муҳофаза қилишда ҳар бир мўмин масъулдир .
Ватанни обод қилиш ҳар бир мўминнинг вазифаси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар ичида энг яхшилари бошқаларга кўпроқ фойда берувчиларидир”, деб айтганлар.
Ислом фақатгина  меҳр-оқибат, муҳаббат каби қалбдаги кечинмаларни ифодаламайди. Балки бу кечинмаларни амалда ҳам қўллашга чақиради. Инсондаги ҳақиқий ватанпарварлик – илм, ахлоқ ва меҳнат орқали ҳалққа фойда етказишда намоён бўлади.
Ватан бу дин ва қадриятлар бешиги. Ватанга муҳаббат иймоннинг белгиси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ватанга муҳаббатли эдилар. У зот алайҳис салом бу юксак фазилатлари ҳар бир мўминга намуна бўлдилар. Ватанни муҳофаза қилиш ҳам ибодат ҳам бурч саналади. Илм, ахлоқ ва фидокорлик – ватан равнақи калитидир.
Орифжон Тўқсанов,
Бухоро шаҳар Абу Бакр Ас-Сиддиқ масжиди имом-хатиби 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:25
Пешин: 13:10
Аср: 18:15
Шом: 19:55
Хуфтон: 21:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram