ХАЙРЛИ АМАЛ
19 феврал 2021 й.
979 марта ўқилди.

 
ХАЙРЛИ  АМАЛ
 
«Биз ҳар бир инсоннинг амалини бýйнига илиб қýйганмиз, қиёмат кунида унга амаллари битилган китобни очиқ ҳолда чиқариб берурмиз. (Унда) Китобни ýқи, бугун сен ýзингга-ýзинг ҳисобчиликка кифоя қилурсан дейилур». (Исро сураси, 13-14 оятлар)
Ҳар бир инсон яхшими, ёмонми амал қилса, унинг амали ýзи билан бýлади, ундан ажрамайди. Йýқ Қуръони карим инсонга шу маънони мужассам ҳолда ҳис эттириш учун амалини худди бýйнига осиб қýйиладиган нарса қилиб кýрсатмокда. Инсон билиши лозимки, унинг ҳар бир қилган иши бýйнига осилиб боради. Ундан тониб, мен қилганим йýқ деб, қутилишнинг имкони йýқ. Бунинг устига, қиёмат куни унга очиқ бир китоб чиқариб кýрсатилади. Ўша очиқ китобда унинг ҳамма амаллари аниқ шаклда битилган бýлади. Шундан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб бýлади. Демак, инсон фақат яхши амал этиши, ёмон амалдан ҳазар қилиши лозим.
«Йýқ! Балки сизлар қиёмат кунини ёлғон дерсизлар. Ҳолбуки сизларнинг устингизда (барча сýз ва ишларингиз) ёзиб турувчи (фаришталар) бор. (Улар номаи аъмолга) ёзувчи улуғ зотлардир. Улар сиз қилаётган ишларни билурлар». (Инфитор сураси, 9...12 оятлар)
Бандаларга бириктирилган фаришталар бандаларни барча амалларини ёзиб турувчи сифатга эгадирлар. Ҳар бир банданинг ýнг томонидаги фаришта яхшиликларини, чап томонидаги фаришта эса, ёмонликларини ёзиб боради. Ҳа, зинҳор ғафлатда бýлманглар. Ҳар бир инсонга бириктирилган фаришталар борлиги, улар Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳурматга эга эканликлари ва бу фаришталар бизнинг барча ишларимизни билиб, ёзиб боришларига иймонимиз фақат яхшиликка чорлаши ва ёмонликлардан қайтариши лозим, чунки… Қиёмат куни ýша фаришталар заррача нарсани ҳам тарк қилмай ёзиб борган номаи аъмолга қараб ҳукм чиқарилади.
Хатто китобнинг эгаси ýзи унутган нарсаларни кýриб, ҳайратланишини Аллоҳ «Қаҳф» сурасининг 49-оятида баён қилиб айтади: «(Сýнгра ҳар бир кишининг)» номаи аъмоли (ýз қýлига) қýйилур. Бас гуноҳкорларнинг унда (битилган) нарсалардан даҳшатга тушиб: «Ҳолимизга вой! Бу қандай китобки на кичик ва на катта (гуноҳни) қолдирмай барчасини ҳисоблаб қýйибди?» дейишларини кýрурсиз. (Улар) қилган (барча) амалларини нақд ҳолда топурлар. Роббингиз ҳеч кимга зулм қилмас». 
Оятлар мазмунидан кýриниб турибдики, қиёмат кунининг ҳисоб-китоби ушбу амаллар китоби асосида бýлар экан. 
Демак, инсон фақат яхши амал қилиши, ёмон амалдан ҳазар қилиши лозим, чунки у кунда ҳар бир инсонга «Китобингни ýқи , бугунги кунда сен ýзингга ҳисобчиликка кифоя қилурсан» деб айтилади. Барча қилганларинг мана бу китобда ёзилган, ýқиб олсанг бýлди, ýзингга ýзинг ҳисобчисан, гувоҳсан.
Аллоҳ барчаларимизни яхши, эзгу амаллар қилиб юришга мушарраф айласин. 

Пешку туман “Халим Полвон” жомеъ масжид

имом-хатиби Ҳамроев Рустам 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram