ХОТИРА МУҚАДДАС, ҚАДР АБАДИЙ!
09 май 2025 й.
«орқага
304 марта ўқилди.
ХОТИРА МУҚАДДАС, ҚАДР АБАДИЙ!
Юртимизда ҳар йили 9 май санаси — Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана халқимиз қалбида унутилмас бир шонли тарих, фидокорлик ва жасорат рамзи сифатида мустаҳкам ўрин олган. Ана шу кунда биз — Ватан йўлида жонини фидо қилган аждодларимизни, урушда қатнашганлар ва фронт ортида фаол меҳнат қилган нуронийларимизни, ёд этамиз.
Мана шундай кунда отинойиларнинг жамиятда тутган ўрни ва масъулияти янада муҳим аҳамият касб этади. Улар нафақат диний маърифий ишларни амалга оширмоқдалар, балки ёш авлоднинг қалбига ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат, инсоф ва сабр каби олий фазилатларни сингдиришга хизмат қилмоқдалар.
Шунингдек, жаҳон урушининг оғир йилларида имиз мардлик ва матонат билан юртни, оилани, фарзандни асраш учун фидокорлик кўрсатганлар. Улар қаҳрамон эркаклар қаторида меҳнат фронтида ишлаган, фарзанд тарбиялаган, жамиятда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшган. Бугунги тинчлик ва осойишта ҳаёт ана шундай фидоийларимиз — нуроний оналаримиз ва фаол аёлларимиз хизматининг самарасидир.
Хотира — бу наfaqat ўтмишни эслаш, балки келажак учун ибрат, дарс ва ўгитдир. Биз бугун шукроналик билан яшамоғимиз, тинчликнинг қадрига етиб, ҳар бир фурсатни маънавий юксалишга бағишламоғимиз лозим.
Ҳурматли онажонлар, опа-сингиллар, муҳтарам нуронийлар!
Сизларни Хотира ва қадрлаш куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз. Ҳар бир хонадонда тинчлик ва файз, фарзандларимизнинг келажагида нурли истиқбол бўлсин!
Ризвон Бахрамова,
Бухоро вилояти бош отинойиси















