ХУДКУШЛИК, ШАҲИДЛИК ЭМАС, ОҒИР ГУНОҲ ҲИСОБЛАНАДИ
22 ноябр 2022 й.
489 марта ўқилди.

ХУДКУШЛИК, ШАҲИДЛИК ЭМАС, ОҒИР ГУНОҲ ҲИСОБЛАНАДИ

Ислом дини таълимотларида, хусусан Куръони Карим ва ҳадиси шарифларнинг бир неча ўринларида инсоннинг ўз жонига қасд килиши қораланган. Таъкидлаш жоизки, кишининг ўзини ўзи ўлдириши, ҳатто нияти дин йўлида деб қилинса ҳам, шаҳид ҳисобланмай, балки, ўз жонига суиқасд, деб баҳоланади. 
Собит ибн Заҳҳок розияаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: “Ким бу дунëда ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиëматда ҳам унга ўша нарса билан азоб берилади” (Имом Бухорий ривояти). 
Демак, Аллоҳ таоло азиз қилган инсоннинг ўз жонига қасд қилиши, ўз қонини тўкиши худди бошқаларнинг жонига қасд қилиш каби энг оғир гуноҳ саналади.
Курьони каримда айтиладики: “Ўзларингизни ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм шафқатлидир,” (Нисо сураси, 29-оят). 
Аллоҳ таоло бандасига омонат ўларок ато қилган жон-тирикликни фақат Ўзи ҳоҳлаган пайтда қайтариб олади. Жонни банданинг ўзи олишга ҳаракат қилиши шошилиш ва Аллоҳ таолонинг тақдирига норозиликдир. Токи ажал вақти келгунича банда жонни тўғри йўлда асраб-авайлаб ишлатиши керак. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят килинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким тоғдан ташлаб ўзини ўлдирса, у жаҳаннам ўтида мана шундай ҳолатда абадий азобланади. Ким захар ичиб, ўзига суиқасд қилса, жаҳаннам ўтида кўлидаги захарни ичган ҳолда абадий азобланади. Ким ўзини темир билан ўлдирса, жаҳаннам ўтида темирини қорнига урган холда абадий азобланади”, дейилган. 
Таассуфки, бугунги кунда Интернет тармоғида ëшларга ўзини-ўзи портлатиш ва ўлдириш ғояларини сингдиришга уринаëтган, уларни хаëлий жаннат ваъдаси билан  “шаҳид бўлиш”га чақираëтган турли гуруҳлар кўпайиб бормокда. Ваҳоланки, ислом динида ўзини портлатиш йўли билан ўзининг ва ўзгаларнинг жонига қасд килиш улкан гуноҳ ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан келтирилган ҳадисларда ўз жонига қасд қилганлар ëки ўзгаларни ўлдирганлар дўзахда абадий азобланиши айтиб ўтилган. 
Қон тўкиш исломда энг катта гуноҳлардан экани қуйидаги ҳадисда хам тасдиқланади. Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоят қиладилар: Расулуллоҳ (с.а.в):   “Қиëмат куни инсонлардан даставвал тўкилган қон ҳакида сўралиб, ҳукм чиқарилади”, дедилар. (Имом Бухорий, 6864- хадис). 
Худкуш - террорчиликни оқлайдиган ақидапарастлар гўëки далил сифатида саҳобийлар айримлари жанг вақтида ўлиши эҳтимоли муқаррар эканини била туриб душман сафига ëриб кирганликларини келтиради. Бироқ ушбу саҳобаларнинг бирортаси хам ўзини ўлдирмаган.
Замонавий фатволар хулосасида хам худкуш-террорчилар ўзини ва бегуноҳ  одамларнинг умрига зомин булгани учун оғир гуноҳга ботиб, охиратда дўзахда жазоланиши таъкидланади.

Ғолиб Муротов
Ромитан туман “Хокимулломир” жомеъ масжиди имом-хатиби 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:40
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram