Хушёрлик ва шижоат - тинчлик ва тараққиёт омили.
22 сентябр 2016 й.
2772 марта ўқилди.

 Хушёрлик ва шижоат - тинчлик ва тараққиёт омили. 

   
      Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ алайҳиссалом одамларнинг энг гўзали, энг сахийси, энг  шижоатлиси эдилар. Бир кеча Мадина аҳли қаттиқ даҳшатга тушди. Одамлар овоз чиққан томонга юра бошладилар. Набий алайҳиссалом уларнинг олдидан чиқдилар. Ўша томондан қайтиб келаётган эканлар. У зот улардан олдин овоз чиққан томонга борган эканлар. Расулуллоҳ Абу Талҳанинг эгарсиз отини миниб, бўйинларига қилич осиб олган эканлар. У зот “ Қўрқманглар! Қўрқманглар!” дедилар.
   Бу ҳадисдан билишимиз мумкинки Расулуллоҳ (сав) доим хушёр ва сергак, эпчил ва чаққон, шижоатли ва қўрқмас бўлганлар. Бепарво ва лоқайд бўлмаганлар. Қарангки, кечқурунги чиққан даҳшатли овоздан то инсонлар уйғониб, боришга ҳаракат қиламан дегунча Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам халқни, миллаттни тинчлигидан хавотирланиб, аҳволни билиб, хавфни йўқлигини кўзлари билан кўриб қайтиб келаяпдилар. Ҳайратланарли жойи  Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг минган отларини эгари йўқ, қиличларини қини йўқ, бўйинларига осилган ҳолатда эканлиги. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни бу ҳолатларида ҳар биримизга  ватанни, юртни ҳимояси учун улкан ибрат дарси бор. Хавф сезилганда кутиб туриш, отнинг эгари топиш, қиличнинг қинини қидириш эмас, ваҳоланки дарров ҳаракат қилиш лозим. Вақтни беҳуда ўтказмаслик керак. Ҳар бир дақиқани ғанимат билиш. Акс ҳолда бу вақтда душман бостириб юртга кириб келиши, кўпчиликка, ёш-қари, касалманд-заиф, аёллар, болалар, чорваю-ҳосилларга, уй-жой ва иншоатларга, ер ости- усти бойликларига талофат етказиши ва олди олиб бўлмас даражада катта йўқотишлар бўлиши мумкин. Яна Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари борганлари таҳсинга сазовор. Бу шижоат биричи юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовга ҳам бор эди.     
     Воқеъада гувоҳ бўлган устозларимиздан бирлари айтган эдилар: 1998 йили 16 - феврал Тошкент вокеъаларда юртбошимиз ва халқимизга нисбатан душманлик қилинган ва икки – уч жойда портлаш содир бўлган эди. Шу портлаш содир бўлган майдонда Президентимизни орқага қайтиб кетишларини, бу ер ҳаётлари учун хавфли эканини айтиб, ишора қилганимизда ортга чекинмасдан, қўрқмасдан тўғри ҳайдовчига ичкаригача кириб боришини буюриб, кириб келиб, мошинадан тушиб, атрофга бир назар ташладиларда ва телевидения, мухбир, журналистлардан бирини тезда чақириб, мардонавор айтдилар: “Бу душманлар бизни иншоатимизга зарар бериши, фақат қўлидан шу бузғунчилик ишларгина келиши мумкин аммо бизни олдимизга қўйган мақсадларимиздан қайтаролмайди, қалбимизга заррача хавф сололмайди, таъсир этолмайди”- деб, ҳаммамизнинг кўзларимизга бир-бир назар ташлаб: “ Сизларга нима бўлдики кўзларизда хавотир. Мен билан бирга бўлганлар қўрқмайди, қўрқманглар, биз албатта мақсадимизга етишамиз ” - деган сўзлари ҳамон ёдимда.
      2005 йил Андижон воқеаларида ҳам борманг, сиз ўзингизни эҳтиёт қилинг, вазият тинчигандан кейин борарсиз деган таклифимизга жавобан айтган эдилар: “Бу ватан меники.  Бу халқ меники. Бу учун мен жавоб бераман”-деб, ҳаммамиздан олдин бориб ўтирганларини кўриб, уялганмиз, хижолат чекканмиз. Бу ватанпарварлик, миллатини, халқини севиш, унинг учун жонфидолик, шижоат ва мадрдликлари, олдига қўйган “ Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш” мақсади сари қўрқмасдан қадам ташлашлари ҳаммамизга ибратдир. Аллоҳ таоло руҳларини шод, охиратларини обод қилсин.  
    Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари турли динларга эътиқод қилувчи халқлар бўлиб, улар билан тинч-омон, аҳил-иноқ яшаб келмоқдамиз.  Давлатимизнинг тинчлигимиз ва фаровонлигимиз борасига олиб бораётган хизматларига жавобан биз ҳам, ўз навбатида хотиржамлик, осмонимизнинг мусаффолигини сақлаш, унинг мустакиллигини мустахкамлашга жонбозлик курсатиб харакат килишимиз, турли ғаразли кучлар таъсиридан ҳимоя қилишга  фаол тарғибот олиб боришимиз керак.
   Биринчи Президентимиз “ Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” номли китобларида айтадилар: “ Лекин вақтни йўқотиб, лоқайдлик ва бепарволик кайфиятига бериладиган бўлсак, биз кўп нарсани бой берамиз.
     Мана, қаранг, қандай эркин ва обод Ватанда қандай гўзал ва ширин ҳаёт кечирияпмиз. Олдимизда яна кўплаб имкониятлар очилмоқда. Эл-юртимиз тинчлиги, мусаффо осмонимизни ҳимоя қилишда, юртимизни янада тараққий эттириш ва ислоҳотларимизни изчил амалга оширишда мен, авваламбор, кимга суянаман? Она халқимга суянаман, кўпни кўрган муҳтарам қарияларимизга, биринчи, навбатда, ёшларимиз, мен фарзандларимизга  таянаман.
     Биз бошимиздан кечираётган замон барчамиздан, ҳар биримиздан огоҳ ва сезгир бўлиб яшашимизни, бугунги ва эртанги кунимизни, тинч ҳаётимизни ўзимиз асрашимизни талаб этади. Фақатгина тинчликни ният қилиш, орзу қилиш эмас, осуда ҳаёт учун, мусаффо осмон учун албатта баҳоли қудрат курашишимиз даркор.
    Бизнинг қарияларимиз, юздан ошган мўътабар отахон ва онахонларимиз- юртимиз тинч ва осойишта, ҳаётимиз фаровон бўлсин деб, бугунги кунимизга шукроналар айтади. Чунки, ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак”-деб.
   Қайси юртда тинчлик-осойишталик ҳукм сурса, ўша жойда тараққиёт, ривожланиш бўлади. Биз 25 йил ичида эришган ютуқларимиз замирида ҳам тинчлик, меҳр-оқибат ётибди.
   Эндиликда ҳаммамиз шу ватан тинчлигини қадрига етиб ва озодлиги йўлида ҳаракат қилиб ҳамжиҳатликда, бир-биримизга кўмакдош ва елкадош бўлиб, жипслашиб, меҳр-оқибат билан кейинги олдимиздаги масадларимизга етишиш йўлида хизмат қилсак, юртбошимиз бошлаб берган йўлларини давом эттирсак янада юртимиз тараққий этиб, фаровонлигимиз ошиб, мустақиллигимиз бардавом, Ўзбекистон деб аталган жаннатмакон ватанимиз келажаги буюк бўлади.
 
  Ғиждувон туман   
« Соктари » жомеъ
масжиди имом хатиби:                                                                                         Жасурбек Латипов.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:00
Куёш: 05:47
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram