КЎЧАТ ЎТҚАЗИШ - САДҚА ҚИЛГАНЛИК САВОБИГА ТЕНГ
26 октябр 2024 й.
166 марта ўқилди.

 КЎЧАТ ЎТҚАЗИШ - САДҚА ҚИЛГАНЛИК САВОБИГА ТЕНГ

Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратди  ва ерда ўз халифаси қилиб қўйди. Ҳамда инсон яшаши учун ҳамма шарт-шароитларни муҳайё қилди.  Ерни инсон ризқ топиши учун бир хокисор зироатгоҳ қилиб берди ва инсон ризқ талабида ўша ердан деҳқончилик билан фойдаланади. Демак деҳқончилик знг шарафли ва Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни мадҳ этган касблардан ҳисобланади. Зеро Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Уч кишини қўли ўпилади, булар: Устоз, Ота-она ва деҳқон” деганлар.
Алҳамдулиллаҳ юртимиз аҳли азалдан деҳқончилик билан шуғуланиб келган. Зотан инсоният тарихида илк бор деҳқончилик билан отамиз Одам алайҳиссалом шуғулланганлар. Аллох таоло “Наҳл” сураси, 10-11оятларида шундай марҳамат қилади: 
هُوَ ٱلَّذِيٓ أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗۖ لَّكُم مِّنۡهُ شَرَابٞ وَمِنۡهُ شَجَرٞ فِيهِ تُسِيمُونَ*  يُنۢبِتُ لَكُم بِهِ ٱلزَّرۡعَ وَٱلزَّيۡتُونَ وَٱلنَّخِيلَ وَٱلۡأَعۡنَٰبَ وَمِن كُلِّ ٱلثَّمَرَٰتِۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗ لِّقَوۡمٖ يَتَفَكَّرُونَ
“У осмондан сувни туширган зотдир. Сизга унда шароб ва хайвон ўтлатадиган дарахт бордир. У ўша сув билан сизга экинларни, зайтунни, хурмоларни, узумларни ва турли меваларни ўстиради. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир”.
Дарҳақиқат куз фасли дарахт кўчатларини экиш учун айни муддао бўлган вақт ҳисоланади. Деҳқонларимиз тажрибасига кўра, куз фаслида экилган дарахт кўчатлари бехато кўкариб, ўзининг яхши самарасини беради. Шундай кунларда юртимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан “Яшил макон” экологик лойиҳаси доирасида миллионлаб туп дарахт кўчатлари экилмоқда.
Бинобарин, дарахт кўчати экишда катта савоб бор. Бу ҳақида жаноб Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганар: “Агар бир банда кўчат ўтказса ёки экин экса, ундан қушми, инсоми ёки ҳайвонми еса, бунинг учун унга садақа қилган савоби бўлади” (Муслим ривояи). Шундай экан, дарахт экиш билан инсон ўзидан кейин садақаи жория қилган бўлади. Садақаи жориядан эса инсонга то қиёматгача савоб етиб боради. Бу ҳақида ҳам Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам “Агар бирор банда кўчат экадиган бўлса, ундан инсон, ҳайвон ёки қуш еса, бу ўша бандага қиёмат кунигача садақаи жория бўлади” деанлар.
Яна бошқа бир ҳадиси шарифда : “Кимнинг экин ери бўлса ўзи эксин. Агар ўзи экмаса биродарига берсин. Агар беришни хохламаса ўзи экиб ерига махкам бўлсин” деб марҳамат қилдилар Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам.
Ҳукуматимиз тамонидан ҳам шахсий томорқалардан унумли фойдаланиш юзасидан бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳам аслида халкимизни фойдаси учундир, чунки “Қиёматга бир кун қолса ҳам дарахт эк” ҳикматига мувофиқ имкон қадар юртмизни кўкаламзорлаштиришга ўз ҳисамизни қўшайлик! 
Салоҳиддин Гадоев, 
Бухоро шаҳар “Хўжа Исмат” жомеъ масжиди имоми
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram