Қўшниларга яхшилик қилинг
02 декабр 2016 й.
2352 марта ўқилди.

 Қўшниларга яхшилик қилинг

Пайғамбаримиз (с.а.в): “Қўшниларингизга мурувват қилингиз дедилар. Шунда  расулуллоҳ (с.а.в) дан Қўшниларим кўп қайси бирини кўпроқ йўқлай деб сўрадилар у кишидан. Эшигинга энг яқинига” деб жавоб бердилар. Чунки ҳаётингиз давомида энг кўп ишимиз, энг кўп қўшниларимизга тушиб келади. Улар ҳамма биз деб чекадиган азиятларни қисмат деб биладилар. Агар Аллоҳ таоло бандага яхши кўришни ато қилса кўпгина яхшиликларга сабаб бўлади. Аксинча ёмон қўшнидан ҳар ҳил ёмонлик кутишни ўзи турмуш ҳаловатини кетказади. Яхши қўшничиликни ҳалқимиз муқаддас деб билган. Ҳовли ичидан албатта қўшниларга дарчалар очилар. Бу дарчаларга ҳеч қачон занжир солинмаган, демак кун-туннинг ҳоҳлаган вақтида бир-бирлариникида киришга ҳадлари сиққан. Ён қўшни ёмонларини ёмони бўлса ҳам сизга қоровул этишингизни бирор бегона шақиллашганда дарҳол кўриниш беради. Болангиз иситма қилса, келинни дард тутса кўшнига чопамиз. Сенинг не эканлигингни обдон билгувчи ва билганини ичига ютиб юргувчи ҳам қўшнингдир. Агар ўйлаб кўрганимизда эди қариндош уруғимиздан ҳам кўра улардан кўпроқ қарздор эканлигимиз маьлум бўларди эхтимол. Шариат нуқтаи назаридан ўнг, чап, олд ва орқа томондан 40та хонадон қўшни ҳисобланар экан ва уларда қўшнилик ҳаққи бўлар экан. Яна бир ҳадисда “Аёлларга мурожаат этилар екан қўшнига ҳайр-эҳсон қилингиз агар бергани ҳеч нарсангиз бўлмаса бир бирингизга хеч бўлмаганда қўй туёғини бўлсада илинингиз” дейилади. Бунда ҳам ҳикмат бор. Эҳсон қилсаниз биринчи дуогўйингиз, тўй қилсангиз ўз  уйигача бўшатиб берувчи, бошингизга иш тушганда ёнингизда юпатгувчингиз қўшниларингиздир. Қўшнига яхшилик қилиш Аллохга ва қиёмат кунига имон келтирган кишининг сифати белгиси ва аломати  экан демак қўни-қўшнига яхшилик қилишда, ҳадя беришда эшиги яқинроқ бўлган қўшнидан бошлаш керак. Қиёмат  куни  қўшнидан деган гап бор. Аллоҳнинг олдида ҳам, бандасининг олдида ҳам сизнинг яхшию-ёмонлигингизга гувоҳликка ўтадиганлар ҳам шулар. Қўшни рози бўладиган савобли ишларни кўпроқ қилмоқ жоиз. Ҳатто яхши ҳисобланган қўшнига ҳам мурувватларимиз кўп бўлса қани?! Чунки ҳиммат сахийлик нур музни ҳам эритади, олийжаноблик уруғини экади. Қарабсизки сиз бировнинг афзаллашувига сабабчи бўлиб қоласиз. 
 
 
Нуруллоҳ Яҳёев

 

Саид по Банд Кушо масжиди

 

имом хатиби 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:29
Пешин: 13:10
Аср: 18:10
Шом: 19:55
Хуфтон: 21:35
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram