Яхшилик қилишнинг фазилати
08 ноябр 2015 й.
2559 марта ўқилди.

 Яхшилик қилишнинг фазилати

Аллоҳ таоло биз бандаларни  ҳамиша ўзига ибодат қилишликка ва унга бирор бир нарсани шерик қилмасликга  буюради. Шу билан биргаликда бандалар бир бирларига қўлларидан келганича яхшилик қилишликка чақиради ва бу яхшиликлар  эвазига кўплаб ажрлар беришини ваъда қилади. Аллоҳ Ўзининг каломида:
فمن يعمل مثقال ذرة خيرا يره
 
“Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради”,  яъни ажрини олади. (Залзала, 7- оят).
Ояти каримадан бизларга маълум бўладики, қиладиган яхшиликларимизни катта кичик санамасдан адо этишлигимиз керак экан. 
 
Бу ҳақда пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Яхшиликдан бирор нарсани паст санаманглар гарчанд биродарингизга очиқ юз билан йўлиқишлик бўлса ҳам”. (Имом муслим ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан  ривоят қилинган ҳадисда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Бир куни бир киши йўлда кетаётиб қаттиқ  чанқади. Бир қудуқни топди ва унга тушиб сув ичди. Кейин қудуқдан чиқди қарасаки бир ит чанқаганидан  ҳаллослаб тупроқни ялаяпти. Ҳалиги киши ўзига менга қандай чанқоқлик етган бўлса бунга ҳам худди шундай чанқоқлик етибди. Қудуққа тушиб махсисини сувга тўлдириб, оғзи билан махсини ушлаб тепага чиқди. Итни суғорди Аллоҳ уни амалини қабул қилди ва уни кечирди. Саҳобалар эй Алллоҳнинг расули ҳайвонларга қилган яхшигимиз учун ҳам ажр оламизми? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир жигари ҳўл (тирик жон) учун ажр бор. (Муттафақун алайҳ).
 
Бухорийнинг ривоятида, Аллоҳ таоло у кишини амалини қабул қилди ва уни кечирди ҳамда жаннатга киритди дейилади. Бу ҳадисни шархлаган уламоларимиз, ҳадиси шарифда биз мўъмин мусулмонларга бир қанча фоидалар бор. Жумладан ҳар бир ҳаёт эгаси бўлган тирик жонга яхшилик қилишлик фазилат эканлиги ҳамда бу ҳадисда яхши ишларга кишилани қизиқтириш ундаш бор.
Яхшилик қилиш жуда савобли иш. Шу билан бирга, ана шундай яхшиликка далолат қилиш, унга йўллаб қўйиш ҳам ниҳоятда яхши ишдир. Ўша яхши ишни қилган одам қанча савоб олса, мазкур яхшиликка далолат қилган одам ҳам шунча савоб, ажр олади. 
Бас, шундай экан, ҳар биримиз қўлимиздан келгунча яхшилик қилайлик ва қўлимиздан яхшилик келмай қолган бўлса, ҳеч бўлмаса, яхшиликка далолат қилайлик, унга йўл кўрсатувчилардан бўлайлик. Аллоҳ таоло барчаларимизни мана шундай хайрли амалларда бардавом қилиб жаннатларига дохил айласин. 
 
Хўжа Каъбул Ахбор Вали жомеъ
 масжиди имом хатиби 
Одилов Ҳайдар.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram