Яхшилик ва ёмонлик тарифи
07 июл 2020 й.
1250 марта ўқилди.

 

 Яхшилик ва ёмонлик тарифи

Наввос ибн Самъондан Аллоҳ рози бўлсин ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. У зот шундай дедилар: Яхшилик гўзал ахлоқдир. Ёмонлик юрагингни сиқадиган ва одамлар билиб қолишини истамайдиган нарсадир". (Муслим ва Термизий ривояти).
Биз яхшилик деб юритадиган сўз Қуръони Каримнинг бир неча оятларида келган: "...Яхшилик ва такво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз...". (Моида сураси, 2-оят).
Имом Набавий имом Муслимнинг китобига битган шарҳида олимларнинг яхшиликни изоҳлашганини ёзади. "Силаи раҳм, илтифот, хушмуомалалик, ширин сўз ва тоат. Буларнинг ҳаммаси яхшиликка - гўзал ахлоқга киради".
Донолар бисотида яхшилик сўзи турлича изоҳланишини билдиради. Бир ўринда бу сўз “Қалб ором оладиган нарса”, яна бир ўринда “Иймон”, бошка бирда “Кишини Аллоҳга яқинлаштирадиган ҳолат” дейилган бўлса, юқорида кетирилган ҳадисда “Гўзал ахлоқ” деб тарифланган.
Гўзал ахлоқ эса, азиятга сабр қилиш, ғазабланмаслик, очиқ юзли ва ширин сўзли бўлиш каби бир-бирини тўлдирувчи ҳисобланади.
Гуноҳ эса "Қалбни қорайтириб сиқадиган нарса" деб тарифланган. Бу (қорайишни) уламолар одамнинг ичидаги беқарорлик, кўнгил ёришмаслиги, қалбда шубҳа ва гумонлар, қўрқув пайдо бўлиши деб шарҳлашган. Бундай ҳам таъриф берилган: Ёмонлиги қалбга таъсир қиладиган ва ё унда тараддуд ҳосил қиладиган, ёмонлиги туфайли одамлар билиб қолишидан қўрққаннинг гуноҳидир".
Инсон нафси, табиати тақозоси билан бир яхши иш қилса, бошқалар уни билишини хоҳлайди. Шундай экан, агар нафсинг бирор ишингни бошқалар билишини истаса, у Аллоҳга яқинлаштирадиган амал бўлмайди. Бошқача ифодаласак, бундай ишда яхшилик йўқ, бу яхшилик эмас, гуноҳ ва ёмон ишдир.
Аллоҳ барчамизни доимо яхшилик қилишга бардавом айласин.

Вобкент туман “Абдул Азизхон” жомеъ масжид
 имом - хатиби У.Шомуродов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:14
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram