Йил имоми – 2016
11 июл 2016 й.
«орқага
2620 марта ўқилди.
Йил имоми – 2016
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2016 йил 15 апрел 01А/19-сонли буйруғига кўра Бухоро вилояти масжид имом-хатиблари ўртасида “Йил имоми – 2016” кўрик танловининг 2 - босқичи Бухоро вилояти вакиллигида 2016 йил 11 июл куни бўлиб ўтди.
Кўрик танловнинг 2-босқичи ЎМИ раҳбарияти томонидан тасдиқланган низом асосида бўлиб ўтди. Низомда кўрсатилганидек, танлов шартлари ва қатнашчиларига бериладиган саволлар ҳакамлар ҳайъати қарори билан тасдиқланди.
Ушбу танловнинг якуний натижалари қуйидагиларни ташкил этди. Умумий 293 балл тўплаган Пешку туман “Бобо Араб” жомеъ масжиди имом-хатиби Каримов Олим биринчи ўринни эгаллади ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллигининг биринчи даражали дипломи ва HP ноутбук компьютери билан тақдирланди.
Танловда 287 балл тўплаган Ромитан тумани “Хужа Мухаммад Бобои Самоси” жомеъ масжиди имом-хатиби Ширинов Абдулатиф иккинчи ўрин соҳиби деб топилди ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллигининг иккинчи даражали дипломи ва электрпеч, “Руҳий тарбия” китоби жамланмаси билан тақдирланди.
Учинчи ўринга 274 балл тўплаган Жондор туман “Абдулло ибн Аббос” жомеъ масжиди имом-хатиби Авезов Музаффар лойиқ деб топилди ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллигининг учинчи даражали дипломи ва электро самовар, “Руҳий тарбия” китоби жамланмаси билан тақдирланди. Қолган барча иштирокчилар ҳам эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Тўққизинчи бор имом-хатиблар ўртасида ўтказилган мазкур танлов ўтган йилдаги танловдан ҳар томонлама юқори савияда ташкил этилгани ва шунга монанд равишда имом-хатиблар савияси ҳам нисбатан сезиларли даражада ўсганлиги кўзга ташланди.
Танлов якунида вилоят вакили в.б. М.Нуруллаев имомлар ўз устида ишлашдан ҳеч қачон тўхтамаслик, доимий изланишда бўлиши ва шунга ўхшаш қимматли тавсияларини баён қилиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва динимиз равнақига дуои хайр қилиш билан якунладилар.