ЙЎЛ ҚУРМОҚ - ДУНЁ ВА ОХИРАТ РОҲАТИ
19 ноябр 2024 й.
131 марта ўқилди.

 ЙЎЛ ҚУРМОҚ - ДУНЁ ВА ОХИРАТ РОҲАТИ

Садақаи жория – оқиб турадиган, яъни савоби мўминга нафақат бу дунёда балки, қабрда ҳам қиёматда ҳам манфаат бериб турадиган гўзал ишлар мажмуасидир. Жумладан, жамият учун ўта манфаатли бўлган йўллар ва кўприкларни қуриш ва таъмирлаш, мактаб-мадраса ва шифохона кабиларни барпо этиш ишлари ҳам уламоларимиз томонидан садақаи жория тоифасидаги савобли ишлар, деб эътироф этилган
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсон вафот этса учта амалининг савобидан бошқа ҳаммаси тўхтайди. Улар – садақаи жория, фойдали илм ва ота-она ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд”, - деб марҳамат қилдилар.
Йўл қуриш – энг савобли амаллардан. Бу тушунча муборак динимизда ҳам, миллий қадриятларда ҳам ўз аксини топган. Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар, алломалар ҳикматлари замирида ҳам мана шундай савобли ишларга тарғиб қилинган.
Бинобарин, йўлсозлик – улуғ, шу билан бирга, машаққатли касб. Халқимизнинг “Йўл қуриш – савоб” деган пурмаъно нақли замирида ҳам ана шу ҳаёт ҳақиқати мужассам, десак, муболаға бўлмайди. Негаки, кичик бир йўл ёки кўприк бунёд этилиши туфайли қанчадан-қанча одамлар мушкули осонлашиб, манзили яқинлашади
Бугунги кунда транспорт воситаларидан фойдаланиш инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб қолди. Ҳатто, биз уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилишимиз ҳам қийин.
Йўллар элларни-элларга, манзилларни-манзилларга туташтирувчи муҳим воситадир. Давлатимиз томонидан йўл қурилиши соҳасига қаратилаётган жиддий эътибор ҳудудларни ободонлаштириш, йўловчи ва ҳайдовчиларга бирдек қулайлик яратиш, одамларнинг мушкули осон, турмуш даражаси эса янада фаровон бўлишига хизмат қилади. 
Луқмон домло Исоев,
Шофиркон туман Саид Ато жомеъ масжиди имом-хатиби
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram