Ёмон гумон
24 июн 2020 й.
1067 марта ўқилди.

 

Ёмон гумон

Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларини ҳусну хулққа тарғиб қилиб, бир неча ёмон сифатлардан, ахлоқий касалликлардан қайтарган. Шулардан бири, ёмон гумон қилиш бадгумонликдир. Бадгумонлик кишилар ҳақида бўлар-бўлмасга ёмон шубҳалар қилиш, уларга тухмат тошларини ёғдиришдир. Одатда бундай гумонлар кўпи асоссиз ёлғонлардан иборат бўлади. 
Аллоҳнинг Каломи Қуръони Каримда, Ўзининг мўмин бандаларига: “Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир”, - деган. (Ҳужурот сураси, 12-оят).
 Аллоҳ таоло ушбу оятида мўмин-мусулмон бандаларини гуноҳга олиб борувчи бадгумонликдан қайтармоқда.
 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Зинҳор ва зинҳор бадгумон бўлманглар, чунки бадгумонлик сўзнинг энг ёлғонидир". (Имом Бухорий ривояти). Демак ҳар бир мўмин-мусулмон бундай ёмон иллатдан, кишини гуноҳкор бўлишига сабабчи бўладиган бадгумонликдан сақланмоғи лозим экан.

Шофиркон туман “Хожа Шарофиддин”
жомеъ масжид имом-хатиби У.Ибодов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram