Ёш авлодга ғамхўрлик келажак самараси
29 декабр 2016 й.
«орқага
2367 марта ўқилди.
Ёш авлодга ғамхўрлик келажак самараси
2016 йил 29 декабр куни кириб келаётган янги 2017 йил муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, вилоят бош имом хатиби Мансур Нуруллаев ташаббускор ҳомийларни жалб қилган ҳолда Когон туман 7-сонли болалар боғчасига ташриф буюрди. Ташриф давомида болаларни янги йил билан табриклади, уларга яхши тилаклар билдириши баробарида, келажакда юртимизга манфаати тегадиган, билимли, етук, комил инсонлар бўлиб етишишларини ҳамда ота-оналарини кўз қувончи бўлишларини тилади. Болалар ҳам янги йил учун ёд олган шеър ва қўшиқларидан ташриф буюрган меҳмонларга айтиб, уларнинг кўнгилларини шод этишди. 40 нафар болаларга янги йил совғалари улашилиб, болаларнинг кайфиятига янада кўтаринкилик бахш этилди. Албатта бундай эътибор, меҳр-мурувват улар қалбида ўз халқи, Ватанига меҳр-садоқат туйғусини кучайтиради, ўзгаларга нисбатан ҳурмат туйғусини уйғотади.
Инсоннинг ўз халқига бўлган садоқати ва фидойилиги Ватанини ҳимоя қилиши, халқининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришига имконият даражада ҳисса қўшиши билан ўлчанади. Шундай экан, шу Ватанда яшаб, умргузаронлик қилиб турган ҳар бир ватан фарзанди, ўз она Ватанининг порлоқ келажаги учун қўлидан келган барча имкониятларини ишга солиб, ҳаракат қилиши лозимдир. Порлоқ келажак эса, биринчи Президентимиз И.А.Каримов айтганларидек ёшлар қўлидадир.
ЎМИ Бухоро вилояти
вакиллиги ходими, Б.Манзитов