ЁШЛАРНИ ЗАРАРЛИ ИЛЛАТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ - ДИНИМИЗ ТАЛАБИ
12 декабр 2024 й.
151 марта ўқилди.

ЁШЛАРНИ ЗАРАРЛИ ИЛЛАТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ - ДИНИМИЗ ТАЛАБИ
Юртимиз мустаққиликка эришиб, равнақ тапиб турган бир пайтда  ёшларимизга жуда ҳам кўп имкониятлар яратиб берилмоқда. Ёшларимиз бу имкониятлардан оқилона ва тўғри фойдаланиб, илм чўққиларини забт этиб улкан ютуқларни қўлга киритиб келмоқдалар. Аммо, минг афсуслар бўлсинки, баъзи ёшларимиз вақтларининг аксарини интернетдаги турли контентлар ва ўйинларда ҳар хил ножўя ўйин ўйнаб, инсоннинг қалби ва ахлоқига моддий ва маънавий зарар келтириб, вақтларини фойдасиз ишлар билан ўтказиб, умрларининг олтин даврини зое қилмоқдалар.
Шунингдек, баъзи оилаларда ота-оналар фарзандларининг телевизор ёки телефонлардан қандай фойдаланаётганига аҳамият қаратмайдилар. Уларнинг фарзандларини ўзлари эмас, балки ўша материаллар «тарбияламоқда». Ҳар бир ота болалари тарбияси учун жавобгар эканини унутмаслигимиз ва охиратда бу ҳақда айнан ота сўралишини ёдимиздан чиқармаслигимиз керак! 
Барчамиз ёш авлод таълим-тарбияси борасидаги давлатимиз олиб бораётган изчил ислоҳотларни амалга оширишда ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида сай-ҳаракат қилсак, бу борадаги дунёқараш ва тасаввурларни тубдан ўзгартирсак, кўзланган мақсад ва натижаларга эришамиз. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: «...Албатта, бирор қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларни ўзгартирмас...» (Раъд сураси, 11-оят).
Дунёда илм-фан шиддат билан ривожланмоқда, ҳар куни кашфиётлар қилинмоқда. Лекин шу кашфиётларнинг қанча қисми мусулмонлар ҳиссасига тўғри келмоқда? Афсуски, бу нисбат жуда кам бўлиб, бизни огоҳликка, илм-фан билан янада жиддийроқ шуғулланишга ундайди ва туртки бўлиши керак. Тарихда эса мусулмон олимлари дунё халқларига кўплаб кашфиётларни тақдим этганлар.
Ҳар бир ота-она фарзанди дунёда бахт-саодатли, илм-маърифатли, обрў-эътиборли бўлишини хоҳлайди, охиратда эса жаннатий бўлиши орзусида бўлади. Шундай экан, ҳар биримиз ёшларимизни одоб-ахлоқли, илм-маърифатли қилиш билан биргаликда, Яратганни танитишимиз зарур. Пайғамбаримиз сoллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Киши фарзандига одоб бериши – бир сў эҳсон қилишидан афзалдир» (Имом Термизий ривоятлари). (Бир соъ – тақрибан 4 килограммдир).
Зеро ота-она ўз фарзандига одобдан отиқроқ мерос қолдираолмайди, шундай экан фарзнларнимизни ободли қилиб тарбиялашда аввало ўзимизни ислоҳ қилайлик. 
Суннатуллоҳ Фахриев,
Ҳазрати Бобо жомеъ масжиди имом-хатиби
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:40
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram