ЮРТГА МУҲАББАТ
14 январ 2022 й.
755 марта ўқилди.

 ЮРТГА   МУҲАББАТ


Йил бўйи қуёш куйдирадиган, шарқираб оқадиган сой,ариқлари бўлмаган,у ер-бу ерлардагина сувсизликка чидамли дарахтлар ўсадиган,саҳрода,тошлоқда жойлашган,она шаҳарлари Маккага муҳаббат қўйган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилаётганларида кўзёшларини тўкиб,бундай деганлар:"Агар қавмим мени Маккадан чиқишга мажбур қилмаганида,ҳеч қачон уни ўз ихтиёрим билан ташлаб кетмаган бўлар эдим".
Ваҳоланки,"Менга шунчалар ёмонлик қилган, мусулмонларни чидаб бўлмас қийноқлар билан азоблаган, мени ва менга берилган муқаддас динни ер юзидан йўқотишга ҳаракат қилган душманларни бағрида асраётган шундай шаҳардан қутулганимга шукр”, дейишлари мумкин эди, лекин ундай демадилар. Юртга муҳаббатнинг бундан зўр мисоли бўлиши мумкин           эмас.
Бизники каби йил бўйи қуёш чарақлайдиган, тўрт фасл алмашиниб турадиган, сувлари шарқираб оқадиган, чўп қадаб қўйса кўкариб кетадиган тупроғи бор Ватанни севмаслик, унга           меҳр            қўймаслик     мумкин          эмас.
Аллоҳ Юртимизни ёмон кўзлардан асрасин, тинчлигимиз бардавом ва барқарор бўлсин!

Жондор туман “Самончуқ” жомеъ масжид
имом-хатиби Жўраев Содиқ
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram