Закотни вожиб бўлиш муддатидан аввал бериш жоиз
09 апрел 2020 й.
1073 марта ўқилди.


Закотни вожиб бўлиш муддатидан аввал бериш жоиз

Ислом барча кўриниш ва шаклларда ижтимоий бирдамлик тамойилини қўллаб-қувватлайди. Агар уни одатдаги пайтларда қўллаб-қувватласа, у хавфсизликка эришгунга қадар ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликка муҳтож бўлган инқироз, пандемия, фавқулодда ва оғир вазиятларда уни фарз қилади.
Қолаверса, меҳр-мурувватнинг энг кўзга кўринган шакллари бу – эпидемиянинг тарқалишидан азият чекканларга, бева аёлларга, муҳтожларга ғамхўрлик кўрсатиш каби хайрли ишлардир.
Шунингдек, сурункали хасталар ҳамда муҳтож бўлган нарсаларига эриша олмайдиган кексаларга хайрия маблағлари, хайр-эҳсон ёки закот маблағларидан ёрдам бериш лозим.
Жумҳур уламоларнинг фикри шундан иборатки, бир ёки икки йил учун аввалдан закотни адо этиш жоиз. Бугунги кунда шундай фатво беришга эҳтиёж ҳам мавжуд. Бунинг жоизлигига, Имом Aбу Довуд ва бошқалар ривоят қилган. Aббос ибн Aбдулмутталибнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан закотини аввалдан беришга рухсат сўраганларида, У зот унга изн берганларлари ҳақидаги ҳадис далолат қилади.
Демак, закот пулларини белгиланган муддатдан олдин камбағаллар ва эҳтиёжмандлар манфаати учун аввалдан адо этиш шаръан мустаҳаб ишдир. Бу – “COVID-19” пандемияси дунёни қамраб олган ва ёрдамга муҳтож ва камбағалларнинг кўплари зарар кўрган бир пайтда уларнинг эҳтиёжларини қондириш шариатнинг олий мақсадларидан. Фитр садақасига келсак, у Рамазон ойининг биринчи кунидан бошлаб охирги кунигача адо этилиши мумкин.
Аллоҳ таоло тез кунларда дунё халқлари устидан хусусан, юртимиздан коронавирус балосини даф этсин. Ушбу дардга мубтало бўлган беморларга шифои комил ато айласин. Ҳалқимизни ушбу балони олдини олишда ҳамжиҳат бўлиб, ундан сақланиш борасидаги тавсияларга астойдил амал қилишларига тавфиқ ато этсин.

Ҳомиджон ИШМАТБЕКОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси

раисининг биринчи ўринбосари 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:35
Куёш: 07:15
Пешин: 13:10
Аср: 16:10
Шом: 17:45
Хуфтон: 19:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram