Закот бериладиган нарсалар
13 апрел 2020 й.
1031 марта ўқилди.

 

Закот бериладиган нарсалар

1.Нисобга етган тилла ва кумушдан закот берилади. Гарчи уларни ишлатиб ёки тақиб юраётган бўлсада. Тилланинг нисоби - 85 грамм, кумушнинг нисоби - 595 грамм. Пулнинг нисоби тилланинг нисобига қараб, ҳар йили Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан белгиланади. 
Аллоҳ таоло айтади:
«Олтин ва кумушни тўплайдиган ва уларни Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилмайдиганларга аламли азоб башоратини бергин. Улар жаҳаннам оташи ила қиздирилган ҳолда пешоналари ва ёнбошларига ва орқаларига босилади. «Мана шу тўпланган нарсаларингиз! Бас, ўзингиз тўплаган нарсангизни татиб кўринг».  Тавба сураси 34-35 оятлар.
2.Нисобга етган туя, қорамол ва қўйдан закот берилади. Туянинг нисоби бешта туядан бошланади, қора молнинг нисоби ўттизтадан бошланади, қўйнинг нисоби қирқта қўйдан бошланади.
 Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним унинг қўлида бўлган Зот билан қасамки: «Кимнинг туяси, қорамоли ва қўйи бўлатуриб, ҳақини адо қилмаса, албатта, қиёмат куни ўшалар энг катта ва семиз ҳолида келтирилади. Улар уни туёқлари билан тепадилар, шохлари билан сузадилар. Қачон унинг олдидан охиргиси ўтса, олдингиси қайтиб келади. Одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундоқ давом этади», дедилар». 
Бухорий ва Муслим ривояти. 
  3. Нисобга етган тижорат молидан закот берилади. Фақат сотиб фойда олиш ниятида олган нарсасигина тижорат моли ҳисобланади. Закот бериш вақти келганда тожир ўзининг қўлидаги ва ҳисоб рақамидаги пулларини, савдога қўйилган молларидан бир йил тўлганини ва одамларга берган қарзларидан қайтиб келишига кўзи етганларини жамлаб ҳисоблайди, сўнгра закотини чиқаради.
Аллоҳ таоло айтади: 
«Эй иймон келтирганлар, касб қилган нарсаларингизнинг покларидан инфоқ қилинглар». Бақара сураси 267- оят. 
Буюк муфассир олим Мужоҳид «Ушбу оят тижорат ҳақида тушган», деган.
4. Зироат экинларидан закот берилади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг маз-ҳабларида ердан чиққан ҳар бир нарсадан закот берилади.
Аллоҳ таоло айтади: 
«Ва унинг ҳақини ҳосилини йиққан куни беринг. Исроф қилманг. Чунки у Зот исрофчиларни яхши кўрмас». Анъом сураси, 141- оят.
 
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вакили,
Бухоро вилоят бош имом хатиби
Жобир Элов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram