Зарарли иллатлардан сақланайлик
Сир эмаски, ҳозирги асримизда гиёҳвандлик балоси инсоният ҳаётига жиддий хавф солаётган, унинг азиз ва мукаррамлигига путур етказаётган маъшум иллатлардан бỹлиб турибди. Зеро, бу Аллоҳнинг яратиш ҳикмати ва ақл неъматларининг заволига сабабчидир. Бу Аллоҳнинг яратиш ҳикмати ва иродасига зид ишдир. Улуғ Аллоҳ азза ва жалла барчамизни огоҳлантириб айтади:
«… ỹз қỹлингиз билан ỹзларингизни ҳалокатга ташламангиз!...».
Тарихий маълумотларга кỹра, гиёҳвандлик, афюн истеъмол қилиш миллодий ỹн учинчи асрда мỹғиллар истелоси даврида улар томонидан дунёнинг кỹплаб мамлакатларига, хусусан ислом мамлакатларига тарқатилди.улар афюн истеъмол қилиб жангга киргани учун ỹта раҳмсиз, қаттиққỹл ва раҳмсиз бỹлишган.
Гиёҳвандликни барча иллатларнинг дояси десак,адашмаймиз. Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қиладиганлар нафақат ỹз соғлиги балки атрофдагиларнинг саломатлиги ва тинч-тотув ҳаётига ҳам зарар етказади. Уларнинг касридан қанчадан-қанча болалар майиб-мажруҳ, ақлан заиф бỹлиб туғилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига қараганда, айни пайтда сайёрамизда гиёҳвандликка муккасидан кетган саллиз миллион киши рỹйхатга олинган.
Шу каби иллатларнинг олдини олиш мақсадиди 1999-йилда Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тỹғрисида» ги қонуни қабул қилинди.
Давлатимизнинг доно сиёсати фуқаролар жамиятининг ҳар томонлама комил, соғлом, олийжаноб фазилатлари, юксак тафаккури ва манавияти, ижтимоий фаоллиги билан ажралиб турадиган намунали жамият бỹлишига қаратилган.
Ҳозирги вазиятда ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва кашандаликка қарши бутун чоралар билан кураш олиб бориш инсониятнинг энг муҳим ва долзарб вазифалардан бỹлиб турибди. Бу ишдан барчамиз четда турмасдан азиз фарзандларимиз ва барча ёшларга бу одатларнинг зарари ва келтиражак кулфатлари ҳақида мунтазам тушунтириш ишлари олиб боришимз, уларни пок турмуш тарзи, гỹзал одоб-аҳлоққа тинмай тарғиб қилишимиззарур бỹлади.
Аллоҳ таоло барчамизни соғлом турмуш тарзига мувофиқ ҳаёт кечиришимизни, парвардигор харом қилган зарарли иллат ва қусурлардан четда бỹлишимизни насиб айласин.
Газли шахар «Абдул кодирЖилоний »
жомий масжиди имом-хатиби: Г.Хусенов.
«орқага