Қабристон зиёрати ва унга оид одоблар
17 сентябр 2024 й.
236 марта ўқилди.

Қабристон зиёрати ва унга оид одоблар
Ислом аввалида Росулуллоҳ с.а.в. томонларидан қайтарилиб, сўнгра айни ул зотнинг ўзлари мусулмонларни қайта тарғиб қилиб қабристон зиёратига чорлаганликлари ҳақидаги ҳадисларни биламиз ва эшитганмиз. Биламизки, муқаддас ислом дини одоб ва гўзал ахлоқга ундовчи диндир. Худди шундай одоблардан бири ўтганларни хотирлаш ва уларга ҳурмат бажо келтириш ҳисобланади. Биз ўтганларимизни эслаб ҳадисда “Қабристонларни бориб зиёрат қилинг чунки у жой сизларга охиратни эслатади” буюрилганидек уларни зиёратларига борамиз. Айни шу зиёрат асносида бизлар динимиз буюргандек гўзал ҳолатда бўлишлигимиз лозим. Бунинг учун аввало, ниятни тўғрилаб, зиёратни холис Аллоҳ учун қилиш лозим. Албатта, зиёратга чоғланганимизда суннатга мувофиқ таҳоратли бўлиш керак. Оз фурсат бўлса ҳамки, дунё машғулотларини тарк этиб, охиратни ўйлаш, қабристонда виқорли ҳолатда бўлиб сокин юриш, қабр эгаларига салом бериш, тик турган ҳолатда уларнинг ҳақларига дуода бўлиш, мўмин-мусулмонларнинг гўзал сифатларини эслаш, зиёрат адо этилгандан кейин тавозеъ билан, тафаккур ва тадаббур билан ўлимни эслаб қайтиш зиёрат ободларидандир. Зотан, Пайғамбаримиз с.а.в. айни биз юқорида зирк қилган хислатлар ила қабристон аҳлини зиёрат қилар эдилар. 
Пайғамбаримиз с.а.в.нинг умматга қилган насиҳатлари орасида қабристон зиёратига оидлари ҳам бўлиб, қабр билан боғлиқ баъзи амалларнинг ботил эканини тушунтириб, ундан огоҳлантирганлар. Мана шундай қайтариғлардан бугунги кунда халқ орасида кўп такрорланиб амалда қўлланилаётган ишлардан: қабр тошини ёки темир панжараларини ўпиш, латта боғлаш, қабрни айланган ҳолда тавоф қилиш, ёнида туриб суратга тушиш, баланд овозда гапириш, қабр бошида таом қолдириш, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлмай бирор хонадонда кетма-кет бир неча киши вафот этса “Ўлик тортади” деб нотўғри эътиқодда бўлиб қабрни очиш каби тамоман шариати исломга зид бўлган амалларни бажарилаётгани мусулмон номини кўтариб юрган инсонга умуман хос эмас. Ҳақиқий иймон соҳиби бу каби ишларнинг ҳеч бирига рози бўлмайди. Зеро, инсоннинг дунёда ҳам охиратда ҳам ягона нажоткори, ёрдамчиси Аллоҳдир ва бошига келадиган ғам ташвиш ва мусибатларни аритадиган ягони нарса дуодир. 
Зотан, Пайғамбаримиз с.а.в. ҳадисда “Қадар (тақдир)ни дуодан ўзга ҳеч нарса ўзгартира олмас, умрни яхшиликдан ўзга ҳеч нарса узайтира олмайди”,- деганлар. (Аҳмад ибн Ҳамбал ривояти). 
Имом Ҳоким ўзларининг “Мустадрак” асарларида: “Расуллоҳ с.а.в.: “Дуо қазони қайтаради(балони даф этади). Яхшилик ризқни орттиради. Банда гуноҳи туфайли ризқдан маҳрум бўлиши мумкин”, - деганлар. Демак, ҳар хил ирим-сирим, бидъат-хурофот ва ботил амалларга ружуъ қўйишликдан ўзимизни тийишимиз, тўғри йўлда, пок ва ҳалол яшаб, дуода давомий бўлишимиз лозим.
Қабрлар инсон хотрасидаги муҳим нарсалардан бўлгани ва умматнинг залолатга кетиши сабабларидан бири айнан қабрлар бўлгани сабабли Исломда бу масалада алоҳида эътибор берилган. Расуллоҳ с.а.в.:
القبر روضة من رياض الجنة أو حفرة من حفر النيران
“Қабр жаннат боғларидан бир боғдир, ёки дўзах чуқурлигидан бир чуқурдир”, деб марҳамат қилдилар. 
Қабрда қўним топган маййит унинг зиёратига келганларнинг дуоларидан умидвор бўлади ва дуодан баҳра топади. Зеро, оламларга раҳмат бўлган зот Росули Акрам с.а.в. Мадинада жойлашган “Жаннатул Бақиъ” қабристонига бориб, у ердагиланинг ҳақларига дуо қилганликлари ҳақида саҳиҳ ривоятлар бор.
Аллоҳ биз умматга ҳам мана шундай гўзал амалларда собитликни насиб этсин.
Бухоро шаҳар “Дилкушо” жомеъ масжиди
                                                              имом-хатиби Фарход домла Жумаев  
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:15
Куёш: 06:51
Пешин: 13:10
Аср: 16:35
Шом: 18:20
Хуфтон: 20:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram