Зиёратга оид масалалар (ваҳҳобий ва салафийларга раддия)
21 май 2021 й.
817 марта ўқилди.

 
Зиёратга оид масалалар
(ваҳҳобий ва салафийларга раддия)

Мозор устида мақбара тиклаш, қабр тоши қўйиб, унга ёзувлар битиш масаласида уламоларнинг  турли хил қарашлари, оддий мусулмонларнинг қабри хусусида бўлган. Буюк инсонлар,  пайғамбарлар, азиз-авлиёлар, уламолар  қабрлари эса, зиёратчилар руҳий таассурот олсин, кейинги авлод учун уларнинг мозори ибрат манбаи бўлсин, деган мақсадда ўзлари васият қилмаган ва хохламаган бўлсаларда, бошқалар томонидан тикланса, обод қилинса, бунинг зарари йўқ, балки кўп манфаатли жиҳатлари борлиги учун рухсат берилган. Айни дамда баъзи тоифалар, юртимизда улуғларимизга кўрсатилёатган эътибор ҳам уларнинг маънавий меросларини ўрганиш баробарида уларнинг жасадлари қўним топган муборак манзиллари ҳамда уларнинг мақбараларини обод қилиш каби хайрли ишларни бидъат, ширк амалларга чиқармоқчи бўлган тоифаларга раддия сифатида ёзилди. Шу мақсадда ушбу мақолада бирма–бир аҳли суннат вал жамоа кўзга кўринган олимларни фатво ва бу масалага доир ҳукмларини  ҳавола қиламиз:   
1) Ибн Ҳизам ал-Андалусий (994-1064 й) ўзларинг “ал-Муҳалла” номли асарларини тасниф қилишда: “Қабр (солиҳ инсонлар) устида уй ёки бино қуришлик макруҳ эмас” деб айтадилар. 
2)  Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳнинг шогирди Ибн Муфлиҳ ўзларинг “Ал-фуруъ фий фиқҳил-ҳанабила” китобларида: “Қабр устида қубба ва хона қуриш зарари йўқ. Балки, дафнда изн берилгандир”, деб айтдилар.  Бу сўзни ибн Қассор ҳамда  Моликия олимлардан бир жамоа қувватлаган.  Ҳаттоб “Шарҳил-мухтасар” асарида келтиради.   
3) Имом Ҳофиз ас-Суютий раҳимаҳуллоҳ ўз китоблари “Базл ул-мажҳуд” авлиёлар ва солиҳлар устида бино қуришни, агар вақф ери бўлса ҳам жоизлигига фатво бердилар. Шофеъий мазҳабидаги олимлар ҳам буни таъкидладилар. 
4) Фақиҳ ал-Бармавий олимлардан шайх ар-Раҳмомийдан келтириб: “Ҳа, солиҳларни қабрига бино қуриш жоиз. Агар гумбазли бўлса ҳам, зиёрат ва табаррук қилиш мақсадида”, дейдилар. Имом Ҳалабийнинг сўзларига кўра: “агар йўл устида бўлса ҳам” дейдилар. 
5) Шайх Абдулқодир Али ал-Фасий (1559-1680й): “Маълумки, инсонлар шарқда ҳам ғарбда ҳам солиҳлар, имомларнинг мақбарларига бино қуриб келишган. Бу Аллоҳ улуғлаган нарсаларни эҳтиром қилишдир. Аллоҳни дўстларини қабрини зиёрат қилишда бандалар учун манфаат ва яхшилик бўлиши бараварида  у зотларни қабрларини йўқ бўлиб кетишдан сақлайди. Бу билан уларини қабрларини таъйин қилиб қўйиб,  бузилиб кетишда муҳофаза қилинади”,айтадилар.     
6) Ҳаким ат-Термизийнинг “Наводир ул-усул” китобларида: “Саййидамиз Фотима аз-Заҳро розияллоҳу анҳо ҳар йили  “саййид уш-шуҳадо” Ҳамза розияллоҳу анҳуни қабрларига келиб, у зотни қабрлари устида қурилган қабр тошини бузилган жойларини тузатиб қўярдилар. Бу билан у кишини қабрларини йўқолиб қолиши ҳамда келадиган зиёратчига махфий бўлишдан асрайди”, дейдилар. 
7) Моликия мазҳаби катта олимларидан Ибн Қаддоҳнинг “Фатава” номли асарларида айтадилар: “Аҳли хайрнинг қабрига бирор бир белги қўйилса, агар у махсус бино бўлса ҳам яхшидир”. 
8) Абу Абдуллоҳ ибн Ҳасан ат-Турбаштий (тав.1263й) нинг  “Масобиҳ” асарига ёзган “Шарҳ ат-Турбаштий” китобида: “Олдин ўтган салаф уламолари, олимлар, машойихлар, солиҳлар қабри устида бино қуришини жоиз деб билишди. Одамлар  ўтириб дам олишлари ва унда Қуръон тиловат қилиш учун работ ва масжидларга ўхшаган бўлса ҳам”, дейдилар. 
10) Аллома Али ибн Аҳмад ал-Ҳаддад ўзиларинг “Мисбаҳ ул-анам ва жала уз-Золам” таълифида: “Кимда -ким  гумбази (мақбара)бор шаҳрни ёки уни аҳлини кофирга чиқарса, яъни; у гумбазлар бут-санамлар ўхшаш деб, улар  бу сўзлари  билан олдин ўтган мутақаддим ва мутааххир катта олимлар ва солиҳларни куфрда айблаган бўлади. Бу нарса олдин ўтган пайғамбарлар солиҳлардан келаётган сукут қилинган ижмоъга хилоф қилган бўлади”, дедилар. 
11) Имом ибн Таймиянинг шогирди фақиҳ ибн Муфлиҳ ал-Ҳанбалий “Ал-Фусул” номли асарида: “Ер ўлган оламни мулкида бўлса, уни валийси хоҳлаган ишини қилса бўлади. Агар ўтар йўл бўлса, макруҳи танзиҳий (қайтарилган)  бўлади, макруҳи таҳримий (ҳаром қилинган) эмас. Бунга сабаб йўлдаги торликни келтириб чиқаргани учун”, дейдилар. 
12) Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ: “агар намозни қабр аҳлига деб ўқилмас  экан, қабр бор жойда намоз ўқишни зарари йўқ” дейдилар. Ҳадисда қайтариқ; “қабрларни масжид қилиб олдилар”дан мақсад, бу ерда қабр устига ёки қабр  соҳибини улуғлаб унга атаб ўқиш. Имом Бухорий қабр устида масжид қилиб олишга ишора қилиб унинг макруҳ ва макруҳ бўлмаган жиҳатлари бор. Макруҳ бўлмаган жиҳатларидан, Имом Бухорий ўзларинг ишонч ила келтирган саҳиҳларида; “Фотима бинт Ҳусайн ибн Али завжалари Ҳасан ибн Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳуни қабрлари устида мақбара қуриб бир йил давомида фарз намозлари, нафл ибодатларни қилиб турган эканлар. Бу давр кўзга кўриган фиқҳ олимларининг асри эди. Уларнинг ҳеч бирлари буни инкор қилмадлар. 
13) Муҳаққиқ фақиҳлардан ибн Обидийн (1784-1836й) раҳимаҳуллоҳ “Дуррул мухтор” номли ўз асарларини ҳошиясида,  солиҳ инсонлар қабри  устида бино қуришга ижозат берган эканлар.  
14)  Моликия мазҳабининг уламоларидан ибн Ҳамдун  (1102-1167й) “Манзума ибн Ошир” номли асрининг шарҳида келтирилган далилда: “Солиҳларни қабри устида бино қуриш эҳтиром маъносида бўлса шаръан жоиздир” дедилар. 
15)  Имом ибн Ҳажар ал-Асқалоний раҳимаҳуллоҳ Саҳиҳ ул-Бухорийни шарҳида келтирилган далилда: “Бу (қабрлардаги бино) ман қилинишни сабаби Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам лаънатлаган тоифалар қаторида тушиш эди. Аммо шу нарсадан сақлана  олинса,  унда монеълик йўқ” дейдилар. Олдинги умматлар Аллоҳин қўйиб қабрларга сиғиниб кетишгани учун ҳам исломни аввалида Пайғамбаримиз Муҳаммад салаллоҳу алайҳи васаллам қабр зиёратидан қайтарган эдилар. Шу мақсадда агар қабр зиёратида ғулувга кетишдан сақланса унда айтилган ишлар шаръан жоиз саналади. 

“Саид Амир Кулол” жомеъ масжид

 имом-хатиби Жалолиддин Сабуров 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:00
Куёш: 05:47
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram