ЕТИМНИНГ ДУОСИ ЗОЕ БЎЛМАДИ
14 феврал 2024 й.
314 марта ўқилди.

 ЕТИМНИНГ ДУОСИ ЗОЕ БЎЛМАДИ

Домла Ҳиндистоний тахаллуси билан машҳур бўлган Муҳаммаджон Хожимулло Рустам ўғиллари 1892 йилда Қўқон шахридаги Чорбоқ қишлоғида таваллуд топганлар.
У киши 14 ёшларида Қуръонни ёд оладилар. Оталари рамазондан бир ой олдин Қуръонни такрорлашлари учун Шохимардондаги қориларнинг ёнига жўнатар эдилар. Хожи домладан бунча илмга қандай эришгансиз кимнинг дуоси билан деб сўрашганда ушбу қиссани ҳикоя қилиб берадилар. “Қуръони каримни Шохимардондаги зёратгоҳда такрор қилиб юрардим. Зиёратгоҳ ёнида бир ҳовуз бўлар, шу ҳовуз атрофида кўплаб нон сотувчи қизчалар зиёратчиларга нонларини сотиб, аср пайти уйларига кетардилар. Қарасам бир нон сотувчи қизча кетмасдан, ҳовузни олдида йиғлаб ўтирар эди. Мен олдига бориб ундан сўрадим: “Нимага йиғлаяпсан?”.
Нон сотувчи қизча айтдики: “Эртадан кечгача сотган нонларимнинг пулини мана бу ҳовузга тушуриб юбордим. Энди уйга  қуруқ қўл билан кириб борадиган  бўлсам мени ўгай онам қаттиқ койийди, ўзимни онам вафот этганлар”.
Мени раҳмим келди, бечора етим экан. Сўрадим: “Қандай ва қаерга туширдинг менга курсат?”.
Қиз айтдики:  “Ҳамма пулимни ҳамёнга солган ҳолда, ўйнаб ўтирганча, ҳовузнинг мана бу қисмига тушириб қўйдим”.
Шунда мен ҳовузга шўнғиб, излай-излай ва ниҳоят ҳамённи топиб нон сотувчига бердим. У бениҳоят суюнганидан, кўзлари ёшга тўлган эди.  Шунда мен унга қараб: “Сен мени, Аллоҳ сизга манфаатли илм берсин деб дуо қилгин”. Қиз кейин мен таълим берганимдек  қиблага юзланиб дуо қилди. Илгари илмни фаҳмлашда кўп қийналар эдим. Ҳатто баъзи вақт йиғлар эдим. 
Ушбу ҳодисадан сўнг зеҳним яхшиланиб Яратган мен учун илм эшикларини очганини ҳис эта бошладим. Бу етим қизчанинг дуоси шарофатидан эди. 
Улуғлар айтадилар:
Ашк хоҳи раҳм кун бар ашкибар,
Раҳм хоҳи бар ятимону заифон раҳм кун.
Маъноси: Менинг учун ҳам куз ёш тўкишсин десанг кўзи ёшлиларга раҳм қил.
Худони раҳм қилишини истасанг етиму заифхолларга раҳму шафқат кўрсат.
Шухрат Рашидов,
 “Хўжа Абдуллох Сафедмуй” жоме масжиди имом-ноиби 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:31
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:15
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram