Зулҳижжанинг ўн куни
07 август 2019 й.
1466 марта ўқилди.

 

Зулҳижжанинг ўн куни

Аллоҳ таоло шундай дейди: "Тонгга қасам;(Зулҳижжа ойидаги аввалги ) ўн кечага қасам; жуфт ва тоқ (ракатли намозлар)га қасам.Ўтиб бораётган кечага қасамки, (албатта, кофирлар азобга гирифтор бўлурлар)!" (Вал-фажр, 1-3).
Аллоҳ таоло ўз фазлу карами ва ҳикмати билан айрим кунларни бошқаларидан афзал қилди. Оят ва ҳадислардан келган далилларга биноан, зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни дунё кунларининг энг афзали саналиб, ушбу кунларда қилинган амаллар бошқа кунлардагига қараганда Аллоҳ таолога суюклироқдир. Афсуски, кўпчилигимиз бу кунларнинг келиб-кетганини сезмай, жуда кўп ажру савоблардан бебаҳра қоламиз. 
Хабарлардан маьлум бўлшича, зулҳижжанинг ўнинчи куни  ҳайит намози ўқилиб, қурбонлик сўйилгунига қадар ҳеч нарса тановул қилмаслик ҳам бир кунлик рўзанинг ўрнига ўтади. Шу тариқа ўн кун муддат тўлиқ  бўлади. Зеро, бу суннатга мувофиқдир. 
Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: "Аллоҳ таоло наздида зулҳижжанинг ўн кундан улуғроқ кун йўқдир. Ҳеч қайси амал ушбу кунларда қилинган амалчалик  Аллоҳга суюкли эмас. Бас, ўша кунларда таҳлил, такбир ва ҳамдни кўп айтинглар!(Имом Аҳмад ривояти).
Ушбу кунлар ичида энг улуғ ибодатлар - намоз, рўза, садақа ва ҳаж жамланган. Бу эса ўзига хос мумтозликдир. Айниқса ҳаж ибодати бутун умр давомида фарз ўлароқ адо этиладиган ноёб амалдир. Ушбу кунларда келадиган жума эса икки фазлни ўзида жамлагани учун бошқа жума кунларидан афзал саналади. Яна зулҳижжанинг ўн кунидан Арафа ва Наҳр (қурбонлик) куни бордир. 
Аллоҳ таоло ҳар биримизни бу кунларни ғанимат  билган ҳолда, самарали ўтказишга муваффақ sилсин!
 
Пешку туман «Халим Полвон» 
жомеъ масжиди имом хатиби 
Рустам Хамроев.
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram