Такбир башарий итоат, инсоний уринишлар ва фаолиятларнинг Аллоҳ таолонинг мукаммал қонуни ва Аллоҳнинг изну иродасига муносиб эканининг бир эълонидир-ки, у ҳеч қачон башарий жаҳолат, инсоний ғофиллик ва фаросатсизлик ила бир жойда туришга рози бўлмайди!
«Оммавий маданият» туб моҳиятига кўра миллий маданиятларнинг кушандасидир.
йша онамиздан (Аллоҳ рози бўлсин) ривоят қилинади: "Одамлар Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам фолчилар ҳақида сўрашди. У зот: "Фолчилар ҳақ эмаслар", дедилар. Шунда сўровчилар: "Ё Расулуллоҳ ,аҳён-аҳёнда уларнинг гаплари тўғри чиқади-ку?" дейишди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Жин бир ҳақ гапни эшитиб, фолчиларга етказади. Улар эса юздан ортиқ ёлғонни аралаштириб айтишади", - дедилар". (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Ислом никоҳ масаласида ҳамиша ҳар икки томонни салоҳияти – Аллоҳ ва расулини таниши ва уларнинг кўрсатмасига қай даражада эргашишига эътибор беришга тарғиб қилган.
«Эй қавмим! Раббингиздан мағфират (кечирим) сўранг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда У осмондан (ёмғир) ёғдирар ва қувватингизга қувват қўшар. Жиноятчи бўлиб кетманг!». (Ҳуд сураси, 52-оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатладилар». (Имом Термизий, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривояти).
Аллоҳ таоло бандаларига жуда кўп касбларни ихтиёр этган бўлиб, шулар ичида деҳқончиликни ҳам фазилатли ва баракотли қилган.
Шариъатда уйланишнинг ҳукми, кишининг жисмоний қуввати, оила масъулиятини уддалаши, уйланмаса нотўғри йўлга кириб қолиш хавфига қараб беш хил бўлади.