«Мазҳаб» арабча «йўналиш» маъносини билдириб, истилоҳда эса «мужтаҳиднинг шаръий далиллардан шариат ҳукмларни чиқариб олишдаги ўзига хос йўлидир».
Мўмин-мусулмонлар жин деб аталувчи махлуқотлар борлигига иймон келтирадилар. Уларни оддий ҳолатларда кўриб бўлмайди. Биз улар ҳақидаги маълумотларни энг ишончли манбалар, Қуръони Карим ва ҳадиси шарифлардан оламиз.
Зозон Аллоҳ азза ва жаллага барча гуноҳларидан тавба қилди ва то Қуръонни ўрганмагунча Абдуллоҳ ибн Масъуддан ажралмади. Яхши илм эгаллаб, пешқадам имом бўлди, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Салмон Форсий ва бошқа саҳобалардан ҳадис ривоят қилиш шарафига эришди.
Бугун биз мубтало бўлган ишлардан бири шуки, агар биздан бирор-бир бойроқ, нуфузлироқ ва амалдорроқ киши вафот этса унинг таъзиясига ҳамма боради. Агар фақир, оддийгина инсон вафот қилса унинг жанозасидаги кишиларни санаса бўлади. Ўлим ҳам манфаатли одатга айланиб кетди.
Бугунги кунда оилада, жамиятда ва ижтимоий ҳаётда аёлларнинг фаоллиги янада ошиб бормоқда. Айниқса, хотин-қизлар орасидаги маънавий-маърифий ишларда уларнинг ўрни катта бўлмоқда. Жумладан диний маърифат ва ахлоқий тарбияни аёлларга етказишда отинойиларнинг ҳам муносиб ўрни бор, албатта.
Китоб ўқиш орқали инсон ҳалол ва ҳаромни, яхшилик ва ёмонликни, эзгулик ва ёвузликни, ҳақ ва ноҳақни, адолат билан залолатни ажратиб олади. Яхшиликлар натижаси раҳмат, ёмонликлар оқибати эса мазаммат эканини англаб етади. Китоб инсоннинг икки дунёсини обод қиладиган хазинадир.
“Арбаин”даги ҳадисларнинг ҳар бири тарбиявий аҳамияти билан ажралиб туради. Энг кўп мурожаат этилган мавзу одоб-ахлоқ мазмунидаги ҳадислар ҳисобланади.
— Динимиз қорин билан ётишдан қайтаришини фарзандларингизга аста-секин ўргатиб боринг. Тихфатул Ғифорий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда чалқанча ҳолатда ухлаб ётганимни кўриб қолдилар. Оёқлари билан туртиб: “Бу уйқу нимаси?! Буни Аллоҳ ёмон кўради”, дедилар” (Имом Ибн Можа ривояти).