Азиз диндошим! Ислом зоҳир ёки сурат дини эмас. Ислом кишини зоҳирини поклаганидек ботинини ҳам поклайди. Ислом тинчлик, раҳмат, бағрикенглик, адолат, муроса динидир.
Аллоҳ таоло "Нисо" сурасининг 38-оятида: "Улар молларини кишилар кўриши учун сарфларлар. Ҳамда Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирмаслар. Кимнинг яқини шайтон бўлса, у қандай ҳам ёмон яқин!" дейди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: Имом Аҳмад, Табароний ва Ҳоким Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кексаларимизни улуғламаган, кичикларимизга меҳрибон бўлмаган ва олимларимизни (ҳақини) билмаган менинг умматимдан эмас”, дедилар.
Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) айтадилар: “Устозим Ҳаммоднинг ҳурматидан унинг уйига қараб оёқ узатмас эдим. Устозимнинг уйлари билан менинг ҳовлим орасида еттита кўча бор эди. Ҳаммод вафот қилганидан сўнг доимо ота-онам билан қўшиб, устозимнинг ҳақларига ҳам дуо қилар эдим”.
Ҳазрати Умар айтадилар: “Кимни қўшниси яқинлари ва йўлдоши мақтаса, унинг яхшилиги ҳақида шубҳа қилманг”.
Ёлғон – фақат ёлғончининг шахсига эмас ёки ёлғондан бевосита зарар топувчигагина эмас, балки бутун жамиятга, инсониятга зарар етказадиган катта маънавий жиноятдир
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам тарбияга жуда катта эътибор бериш керклигини уқтириб, бир неча ҳадиси шарифларида тарбия муҳим масала эканлигини таъкидлаганлар. «Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар» (Имом Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен яхши хулқларни тугал қилиш учун юборилганман", дедилар". Байҳақий ривоят қилган.