Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунидан кўра Аллоҳ таоло бандаларини дўзахдан кўпроқ озод қиладиган бирор кун йўқдир», дедилар» (Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга Исломнинг икки улуғ байрами хабарини берганлар: “Аллоҳ таоло Исломгача бўлган даврда нишонлайдиган байрамлар ўрнига афзалроқ бўлган Рамазон ва Қурбон ҳайити байрамини ҳадя қилди”-деганлар (Абу Довуд ривояти).
Аллох таоло марҳамат қилади: “У (Пайғамбар) уларни (инсонларни) яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни улapгa ҳаром қилади”. (Аъроф сураси, 157-оят).
Қурбонлик Аллоҳ таолога У Зот ато этган ҳисобсиз неъматлари учун шукр қилишнинг бир кўринишидир. Дархақиқат, Аллоҳ таоло бани башарга санаб адоғига етиб бўлмайдиган даражада беадад неъматлар ато этди.
Бухорои шарифнинг кўзга кўринган алломаси, мударрис, эл суйган имом, ўткир воиз, маърифат шайдоси, илм аҳлининг ошиғи устозимиз Мансур домла элимиз учун хизматлари катта.
Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида «Қурбонликларингизни каттароқ қилинглар, чунки улар сизга сирот кўпригида сизларга улов бўлади деб айтганлар».
Ҳайит кунидаги қуйидаги суннат амалларни қилишлик керак бўлади. Авваламбор, Ҳайит куни саҳар уйғониб ғусл қилиш, чиройли либосларни кийиш, энг хушбўй атирларни сепиб бомдод намозини ўқиш.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга сўйиш куни, намоздан кейин хутба қилиб: «Ким намозимизни ўқиса, қибламизга юзланса ва қурбонлигимизни қилса, намоз ўқилмасдан олдин сўймасин!» дедилар». (Термизий ривояти).