Бу ойда қилинадиган улуғ ибодатлардан яна бири бу Аллоҳ учун қурбонлик қилишдир.
Аслида Зулҳижжа ойининг тўққиз кунида рўза тутилади. Чунки, ўнинчи куни ҳайит бўлиб, бу кунда рўза тутиш ҳаром саналади.
Аллоҳ таолонинг баъзи кунларни бошқа кунлардан ортиқроқ ва фазилатли қилиб қўйганининг сабаби бандаларига бу ҳаёти дунёда хайрли ишларини, савобларини янада кўпайтириб олишлари учун берган неъматидир.
Абдуллоҳ ибн Абу Авфодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Албатта қариндошлик алоқасини узувчи бор қавмга раҳмат тушмайди”,-дедилар”. (“Одоблар хазинаси” китобидан).
Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дастлабки тўққиз кунида рўзадор ҳолатда ўтказар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолони янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!”, - дердилар. (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
«Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз». (Наҳл сураси, 97-оят).
Касб - ҳунар эгаси молини йӯқотса ҳам хафа бӯлмайди, чунки касб - ҳунарида мол - дунё бор. Аммо кимнинг ҳунари бӯлмаса, унга албатта, бир куни хорлик, фақирлик етади.
Баъзилар: “Ҳар бир уйда биттадан Қуръон бўлиши керак”, ‒ деб ота-бобоссидан қолган Қуръонни матога яхшилаб ўраб-чирмаб, қўл етмайдиган жойга илиб қўяди. Кейин ойда-йилда бир олиб, у ер-бу ерини варақлаган бўлади.