Қадрдоним! Инсон ҳаётида дўстнинг ўрни беқиёс. Чунки, киши ҳаётида турли-туман воқеа-ҳодисаларга, ҳар-хил синовларга, яхши ва ёмон кунларга дуч келади.
Гиёҳвандликка сарф этиладигaн харажатлар эса шахсга ҳам, жамиятгa ҳам иқтисодий зарар келтириши билан биргa у исрофгaрчиликка киради. Исрофгaрчилик эса Қуръон ва ҳадис билан ҳаром қилинган.
Истиғфор банданинг Аллоҳ олдида гуноҳкор бўлганида илтижо қилиб билиб-билмай қилган гуноҳларини кечиришини сўрашдир. Одам боласи бор экан ҳар соатда турли хил катта-кичик гуноҳларга, хатоларга йўл қўйиши мумкин.
Қалбларни поклаш сари: Жоҳилга ватан йўқдир…
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Киши фарзандини ёки бирингиз фарзандини одобли этиб тарбиялаши унинг учун ҳар куни ярим соъ садақа қилишидан яхшироқдир", - дедилар. (Термизий ва Аҳмад ривояти).
Оила тинчлиги, тотувлиги, аввало, эр-хотин муносабатларига боғлиқ. Бу икки шахс аҳил яшаса, оила бахти таъминланади. Эр билан хотин бир-бирини тушунса, бир-бирини эъзозласа, бир-бирига фақат ширин сўзни, табассумни муносиб кўрса, хато ўтса – кечирим сўраса, оила тинч, ҳаёт лаззатли бўлади.
Фарзанд ҳаққлари - Исломда фарзандларнинг ҳуқуқлари риоя қилинган бўлиб, булар уларнинг ота-оналари ёки яқин қариндошлари, яшаётган жамиятларига вазифа қилиб юклатилгандир. Бу ҳаққларни адо этиш вожиб бўлиб, унга амал қилиш мажбурийдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда эса: “Халқнинг барчаси Аллоҳнинг измидадир. Уларнинг Аллоҳга маҳбуброғи аҳлига наф берувчироғидир”, - дейилган. (Баззор ривояти).