Мақолалар
08 апрел 2020 й.

 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз!”, деб марҳамат қилган (Нисо сураси 59-оят).
Касаллик қайси юртда кенг тарқалса, карантин вожиб бўлади. Бундай пайтда ишлар соҳа мутахассислари ва шифокорларга боғлиқ бўлиб, барчага расмий идоралар томонидан чиқарилган қонун-қоида ва чора-тадбирларга амал қилиш лозим бўлади. Биринчи навбатда касалликни кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳукумат томонидан жорий қилинган карантинга амал қилиш зарур.  
Бу масалага далил сифатида қуйидаги ҳадисни келтириш мумкин: Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вабо касаллиги борасида шундай деганлар: “Агар бир жойда касаллик (вабо) борлигини эшитсангиз, у жойга борманг. Агар сиз турган жойда касаллик тарқалса, ундан қочиб бошқа жойга чиқиб кетманг” .(Имом Бухорий ривоятлари).

батафсил»

08 апрел 2020 й.

 Вабо тарқалган даврда одамларни янада қийинчиликка дучор қилиш, айниқса, одамларни кундалик озуқаларини ва тиббиёт воситаларини қимматлаштириш оддий ҳолдаги иҳтикордан кўра гуноҳи қаттиқроқ ва оғирроқдир. 

“Иҳтикор” сўзи шаръан озиқ-овқат ва шунга ўҳшаш нарсаларни сотиб олиб, уни то нархлар қимматлагунгача бозорга чиқармай ушлаб туришдир. Иҳтикор шаръан ҳаромдир.  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фақат хатокор (осий) кимсагина иҳтикор қилур”, – дедилар. (Имом Муслим ривояти).
Бошқа бир ҳадисларида эса: “Кимки, бирор озуқа турини қирқ кеча иҳтикор қилса, у кимса Аллоҳдан безор эканини эълон қилибди, Аллоҳ ҳам ундан безор бўлибди. Ва қайси бир маҳалла аҳлидан бир киши қорни оч ҳолда тонг оттирса, демак, улардан Аллоҳнинг зиммаси (ҳимояси) кўтарилибди”, – дедилар. (Имом Аҳмад ривояти).

батафсил»

08 апрел 2020 й.

 Бу калиманинг маъно мазмунини энди тушуниб етяпман. Бу калима ҳақида тафаккур қиладиган бўлсак, биз билмаган, тасаввур ҳам қила олмайдиган даражада кўплаб маънолари бор экан. Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ таолога ҳамд айтиш кераклиги, Аллоҳ таоло биз ақлимизга сиғдира олмайдиган даражада бизларга  буюк неъматларни ато этгани, биз эса уларнинг бирортасини англаб етмаганимизни тушуняпман. 

Ҳар куни уйимиздан хотиржам чиқишимиз, ташқарига чиққан вақтимизда тоза ҳаводан эркин нафас олишимиз, жамоат жойларида бемалол хавфсирамасдан юра олишимиз бизларга берилган катта неъматлардан экан. Масжидларда беш вақт намоз ўқилиши, жума хутбалари қилиниши, илм толибларининг илм олишлари учун ҳар куни илм даргоҳларига боришлари –барча-барчаси бизларга берилган катта неъматлардан экан. Лекин шунча неъматлар ичра яшаган бўлсакда, шукронасини адо эта олмабмиз. Ҳаётимизда учрайдиган кичкина камчиликлар ва ноқисликлар учун ҳаётимиздан нолибмиз. Уларни ўзимизга етган мусибат деб билдик. Энди англаяпмиз мусибат аслида қанақа бўлишини, биз шунча неъматлар ичида кўмилиб яшаганимизни, бизга берилган неъматлар учун Аллоҳга шукрона айтмаганимизни, ўз вақтида бўлмасада англаб етдик.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

батафсил»

07 апрел 2020 й.

 

Закот Исломнинг беш рукнидан учинчиси бўлиб, шариатда фарз бўлган амалдир.

батафсил»

07 апрел 2020 й.

 

“Бароат” сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади.

батафсил»

07 апрел 2020 й.

 

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Эй Аллоҳнинг Расули, нажот нимада?", -дедим. У зот: "Тилингга маҳкам бўл, уйинг сени сиғдирсин ҳамда гуноҳларинг учун йиғла", - дедилар. (Имом Термизий ривояти).

батафсил»

06 апрел 2020 й.

 

«Дуо» луғатда «илтижо», «ўтинч» каби маъноларни англатади.

 

батафсил»

06 апрел 2020 й.

 

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ростгўйликни маҳкам тутинглар. Зеро, ростгўйлик эзгуликка йўллайди, эзгулик эса жаннатга бошлайди.

батафсил»

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:34
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram