"Сизлар экаётган зироатларингиз ҳақида ўйлаб кўрдингизми?! Уни сизлар ундирурмисиз ёки Биз ундирувчимизми?!" (Воқеа сураси, 63-64 оятлар).
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади: "Эй имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосида тижорат бўлса, у бундан мустасно. Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир", - деб буюради. (Нисо сураси, 29-оят)
Олти аср муқаддам, XIV асрда Туронзамин мусулмон дунёсига, башарият тарихига икки буюк зот – Баҳоуддин Нақшбанд ва Амир Темурни етиштириб берди.
Бухоро қадим замонлардан буён маданият ва маърифат, илмли ва донишманд кишилар жамланган шаҳар сифатида шуҳрат қозонган.
Аллоҳ таоло Айюб алайҳиссаломга Пайғамбарлик, фарзандлар-у чорвалардан бўлган кўп мол-у мулк билан неъматлантирди. Сўнгра у кишига имтихон асносида ўзларига бир дард берди, тўшакка михланиб, яккаланиб қолдилар. Шунда ҳам Айюб алайҳиссалом янада кўпрок сабр қилиб Аллоҳни зикридан тўхтамадилар.
“Ўзингиз суйган нарсаларингиздан нафақа қилмагунингизгача, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир” (Оли Имрон сураси, 92-оят)
Қолаверса, меҳр-мурувватнинг энг кўзга кўринган шакллари бу – эпидемиянинг тарқалишидан азият чекканларга, бева аёлларга, муҳтожларга ғамхўрлик кўрсатиш каби хайрли ишлардир.
Ислом шариатида турли миш-мишлар тарқатиш ва уни ривожлантириш қораланган. Чунки у, одамлар вабога қарши курашиш учун раҳбарларнинг атрофида жамланиб, жипслашиш зарур бўлган бир пайтда уларда, хавотир, иккиланиш ва саросима кабиларни келтириб чиқаради.