Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли касбга хиёнат этиш кечириб бўлмас гуноҳи азийм эканлиги ҳақида ҳам динимизда қаттиқ таъкидланган.
Тинчликни сақлайдиган омиллардан бири – тўғри тафаккур ва шукроналик.
Икки нарса борки, инсон ҳаёти давомийлиги уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди, биринчи сув, иккинчи оловдир. Керакли ўриндан ортиқчаси балодир.
Ихтилоф қилиш - Ислом динимизга зарар келтиради, фитна уйғотади, бизни заифлаштиради, қалбларимизни хира қилади.
Бугунги ёш авлодларимиз келажакда бизларнинг меросхўрларимиз ва ҳаётнинг барча соҳасидаги катта-кичик вазифаларни эгалловчи ўринбосарларимиздир.
Йил бўйи қуёш чарақлайдиган, тўрт фасл алмашиниб турадиган, сувлари шарқираб оқадиган, чўп қадаб қўйса кўкариб кетадиган тупроғи бор Ватанни севмаслик, унга меҳр қўймаслик мумкин эмас.
Ватанга муҳаббат юксак инсоний фазилатлардандир. Ватанни севиш инсонга хос табиий туйғу бўлгани учун ислом уни иймоннинг бир бўлаги деб қарайди.
Мусулмон одамнинг энг яхши фазилати берган ваъдасининг устидан чиқишидир. Чунки лафзида туриш мўъминнинг зийнатидир