Исломиятдаги энг тўғри йўл "Аҳли сунна вал жамоа" йўлидир. Бу йўлни мазмун-моҳиятини илмли кишилар яхши билади. Аммо илмсиз, авом халқ бу ҳақида эшитган бўлсада унинг моҳиятини англаб етмайдилар.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Қайси мусулмон экин экса, ундан инсонлар еса, унга садақа бўлади, ҳайвон ва қушлар егани хам унинг учун садақадир. Ўша экиндан биронтаси манфаат олса,унинг учун садақа бўлади дедилар" (Имом Муслим ривояти).
Дунё тарихига теран назар ташласак, ҳар қандай кўнгилсиз воқеа-ҳодиса замирида, албатта, фитналар уюштирилганига гувоҳ бўламиз. Одам алайҳиссалом давридан то Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларигача, саодат асридан бугунги кунгача кузатилган ҳар қандай уруш, қирғинбарот жанглар, қонли тўқнашувларга фитналар сабаб бўлганини ҳеч ким инкор эта олмайди.
БИРИНЧИСИ, бундай фарзанднинг ризқи тор қилиб қўйилади, мабодо кенг бўлса ҳам, бу истидрож бобидан бўлади. Яъни, агар ундай фарзанднинг ризқи торайиш ўрнига кенгаяётган бўлса, бу унинг фойдасига эмас, зарарига бўлаётган ва унинг янада туғёнга кетиб, гуноҳлар жарлигига чуқурроқ қулаши учун амалга оширилаётган бир тузоқ бўлади.
Миссионерлик нима деган саволга содда қилиб, бирор динга эътиқод қилувчилар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш, деб жавоб бериш мумкин. Миссионерлик асосан христианликка нисбатан ишлатилсада, лекин бошқа динларга тарғиб қилиш ишларига нисбатан ҳам бу атама қўлланила бошланди.
Аллоҳ таоло ўз каломи шарифи бўлмиш Қуръони каримда марҳамат қилади: «Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (юқори) даража – мартабаларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят).
Абу Ҳурайра Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисда "Йўлдаги инсонларга зарар берувчи нарсаларни олиб ташлаш садақадир" дедилар.
Аҳли суннат" атамасига тўхталадиган бўлсак, "аҳл-эга", "суннат- одат", яъни "одат эгаси" деган маънони англатади. Жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 23 йил, пайғамбарлик мобайнида нима одат билан одатланганлар, ўша одат билан одатланишликни, ҳамда у зотнинг саҳобаларини одатларига суннат дейилади.