Бу гап ўша замоннинг энг катта гапи эди. У замонда кишилардан “Алака шайхун” деб сўрарканлар. Устозинг борми? Устозим фалончи деса, ўшанга қараб илимда баҳслашар эканлар. Устозим йўқ деса, унга хеч ким гапирмас экан.
Камтарлик динимизда эъзозланган, даъват қилган фазилат. Барча даврларда, ҳамма юртлар ва халқларда камтарлик улуғланган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: «Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва бўйда тоғларга ета олмайсан!» (Исро сураси, 37-оят).
Намоз – инсоннинг қалбини поклаб жисмига саломатлик улашувчи ибодат
Oysha onamiz roziyallohu anhu Payg’ambarimiz sollallohu alayhi vasallamdan rivoyat qiladilar. U zot aytadilar: “Saxiylik daraxtdir, uning ildizi jannatda va shoxlari dunyoga tushgan, kim uning shoxlaridan birini ushlasa, jannatga yetkazadi. Baxillik ham bir daraxtdir, ildizi do’zaxda va shoxlari dunyoga tushgan, kim uning shoxini ushlasa, do’zaxga eltadi”.
“Қуръонни тадаббур этиб кўрмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганда, ундан кўп ихтилофлар топар эдилар”. (Қуръонга мурожаат этиб, уни тадаббур қилиб кўрган одам ҳақиқатни англаб етади. У илоҳий китобдир, унинг илоҳийлигини тадаббур қилган одам буни дарҳол англайди)
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Биродарингнинг ҳожатини билиб, уни раво қилсанг-у, (бунинг эвазига) сенга ҳадя берганда, қабул қилсанг, бу ишинг ҳаромдир», - деганлар. «Гуноҳи кабиралар» китобидан
«(Савдо-сотиқда) ўлчаган вақтингизда ўлчовни тўла-тўкис қилингиз ва тўғри тарозуда тортингиз! Мана шу яхши ва чиройли ечим (ҳукм) дир». (Исро сураси, 35-оят).
Киши яшаши учун жуда кам миқдорда озиқ-овқат истеъмол қилиши етарли. “Ошқозоннинг учдан бир қисмини овқат билан, иккинчисини сув билан, қолган қисмини ҳаво билан тўлдиринг”, – дейилган ҳадиси шарифда